00:23 / 31.03.2020
5 173

Коронавирусни дори-дармонларсиз ҳам даволаса бўладими?

Коронавирусни дори-дармонларсиз ҳам даволаса бўладими?
Иллюстратив сурат
Австралиянинг Мелбурн университети олимлари мустаҳкам иммунитетга эга одамларнинг организми коронавирус инфекциясини мустақил равишда енгишга қодир деган хулосага келишди. Тадқиқот натижалари “Nature Medicine” журналида эълон қилинди.

Тадқиқот объекти сифатида COVID-19 аломатлари (ҳолсизлик, нафас қисилиши, қуруқ йўтал ва иситма) билан касалхонага ётқизилган Хитойнинг Ухан шаҳридан бўлган 47 ёшли аёл танлаб олинди. Таъкидланишича, беморда сурункали касалликлар ҳамда зарарли одатлар бўлмаган.

Даволаниш жараёнида эса шифокорлар томонидан аёлга ҳеч қандай антибиотик ёки вирусга қарши дорилар буюрилмаган. Мутахассислар қўллаган ягона чора бу организмдаги сув мувозанатини сақлаш учун суюқликни томир ичига юбориш бўлган.

Натижада бемор икки ҳафтадан сўнг тўлиқ тузалган. Унинг қон таҳлиллари натижалари иммун тизимининг ҳужайралари кўпайганлигини кўрсатган.

Қайд этилишича, 47 ёшли аёлда кузатилган бу жараён одатий мавсумий гриппга қарши курашда тананинг характерли реакцияси ҳисобланади.

“Бизнинг тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, COVID-19 янги вирус туфайли юзага келган бўлса ҳам, унга қарши иммун тизимининг кураши худди организмнинг грипгга қарши туриш билан бир хил“, деди тадқиқот муаллифларидан бири Кэтрин Кедзирска.

Олимларнинг таъкидлашича, бу ҳодиса соғайиш жараёнларини тушунишга қаратилган жиддий қадам бўлиб, тадқиқот натижаларидан касалликни даволаш усулларини такомиллаштириш учун фойдаланиш мумкин.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, бугунги кунда коронавирус инфекцияси 177 мамлакатда қайд этилган. Ушбу касалликни 723 700 дан ортиқ одам юқтирган, 152 мингдан ортиқ одам соғайиб кетган. Шунингдек, 34 мингдан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилган.

Ўзбекистонда эса коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 149 нафарни ташкил этмоқда. 7 нафар бемор тузалди. Иккита ўлим қайд этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Коронавирусни дори-дармонларсиз ҳам даволаса бўладими?