Бугун бутун дунё аҳлини ташвишга солаётган коронавирус эпидемияси юртимизда қандай кечаётганига бир назар солсак. Ҳукуматимиз томонидан уни бартараф этиш бўйича бир қанча қарорлар қабул қилиниб, зарурий чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Тиббиёт ва бошқа соҳа вакиллари азиз жонларини хатарга қўйиб, беморларни даволаш учун бор имкониятларини ишга солмоқдалар. Хўш, бугунги кунда аҳолини кўпроқ нима ташвишга солмоқда.
Аввало, кишиларимиз касалликни юқтириб олиш, озиқ-овкат маҳсулотлари етишмаслигидан хавф сирамоқдалар. Аслида бу нарсалар беҳуда ваҳимага арзирмикан. Биз мўмин-мусулмонлар эътиқод бўйича касаллик фақат Аллоҳ таолонинг иродаси билан етиши, ризқни ҳам Аллоҳ таоло беришига имон келтирамиз.
Жоҳилият аҳлида “Хасталикларда ўзига яраша қувват бор, улар бир кишидан иккинчисига ўша қувват ёрдамида ўтади”, деган эътиқод бўлган. Ислом таълимоти бўйича эса хасталик Аллоҳ ирода қилсагина юқади. Худди шу маъно Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида “Касаллик юқиши йўқ” деган муборак сўзларида мужассам бўлган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Касаллик юқиши йўқ, бойқуш йўқ, навъу йўқ ва софар йўқ”, дедилар (Учовлари ривоят қилган).
Демак, касаллик ўзича юқмаслиги эътиқод масаласи, касаллик юқишидан эҳтиёт бўлиш эса динимиз биздан амал қилишни талаб қилган амал экан.
Бугунги оғир вазиятда халқимиз биргаликда курашиб, қаҳрамонликлар кўрсатмоқда десак, муболаға бўлмайди. Бу қаҳрамонлик нима? Бу сабр, қаноат, интизом, тартиб қоидага риоя этиш, шахсий гигиеналарга амал қилишдир.
Сабр – Аллоҳ таоло томонидан бандага инъом этилган энг катта ва буюк неъмат. Сабрли киши ризқнинг озига ҳам, йўқчиликка ҳам чидаб ўзини хор қилмай, бошини тик тутиб кун кўради. Зеро, ҳақиқий бойлик мол-дунёнинг кўплигида эмас, нафснинг тўқлигидир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бойлик матоҳнинг кўплигида эмас, балки назарнинг тўқлигидадир”, (Икки шайх, Имом Термизий ривоят қилган) дея ҳақиқий бойлик нима эканлиги ҳақида хабар бердилар.
Иккинчи жаҳон уруши йиллари халқимиз бир майизни қирқ киши бўлиб еганлари ҳақида ота-боболаримиздан эшитганмиз. Шукрки, мамлакатимиз раҳбарияти томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида ҳам тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қолаверса, саховатпеша инсонлар томонидан ҳам турли хайрия тадбирлари ўтказилиб, озиқ-овқат, тиббиёт ва санитария маҳсулотлари муҳтож инсонларга етказиб берилмоқда. Афсуски, мана шундай ҳолатда ҳақиқий муҳтож бўлмаган шахслар ҳам эҳтиёжманд кишилар учун сарфланаётган эҳсон, садақалардан кўпроқ ундириб олиш ҳаракатида бўлаётганлар ёки бўлмаса боқимандалик кайфияти билан бировнинг садақа беришидан умидвор бўлиб ўтирганлар ҳам учраб турибди. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан шундай ривоят келтирлиган: «Ансорийлардан бир қанча одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (мол) сўрадилар.
Бас, у зот уларга бердилар. Сўнгра яна сўрадилар. Яна бердилар, ҳатто ҳузурларида ҳеч нарса қолмади. Шунда у зот: “Ҳузуримда не яхшилик бўлса, сизларга бермай олиб қолмасман. Ким иффатталаб бўлса, Аллоҳ уни ифатли қилур. Ким беҳожатлик талаб қилса, Аллоҳ уни беҳожат қилур. Ким сабр талаб қилса, Аллоҳ уни сабрли қилур. Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгироқ неъмат берилмган”, дедилар (Бешовлари ривоят қилган).
Барча ўтган пайғамбарлар касб-ҳунар соҳиблари бўлишган, саҳобалар қуруқлик ва денгизларда тижорат билан машғул бўлганлар, айримлари деҳқончилик ва бошқа касблар билан шуғулланганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида: “Ҳеч бир киши ўзи қўли билан ишлаб топиб еган таомидан ҳам яхшироқ таомни асло емайди” дейишлари билан касб-кор, ҳунар, меҳнат қилиб топилган ризқ энг яхши ризқ эканига ишора қилганлар.
Ҳалол касб, меҳнат қилиб, Аллоҳ таолодан ризқ ато этишини сўрасак, Парвардигорнинг марҳамати чексиздир. Мусулмон киши бу дунёсининг ғамида эмас, охират ғамида бўлса, Аллоҳ таоло иккисини ҳам ато этади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Кимки охират ғамида бўлса, Аллоҳ унинг қалбини беҳожат ва хотирини жам жам қилиб қўяди. У хоҳламаса ҳам, дунё унга ўз ўзидан келади. Ким дунё ғамида бўлса, Аллоҳ унинг кўз ўнгига камбағалликни келтириб қўяди ва хотиржамлигини пароканда қилади. Унга дунёда ўзига тақдир қилинганидан бошқаси келмайди” (Анас розияллоҳу анҳудан Имом Термизий ривоятлари).
Шундай экан азизлар, тан-жонимиз соғ, ҳузуримизда егуликларимиз бор экан, қаноат ва сабрли бўлсак, иншааллоҳ Аллоҳ таолонинг Ўзи мададкор бўлади, ғам-ташвишимизни аритиб, икки дунё саодатини ато этади.
Зайниддин ЭШОНҚУЛОВ
ЎМИ Самарқанд вилоят вакили
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
ЎМИ Самарқанд вилоят вакили
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
"Йиртқич" овга чиқди...
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди