12:06 / 03.04.2020
2 215

Карантин пайтида кўп овқат еб, семириб кетмаслик учун 7 тавсия

Карантин пайтида кўп овқат еб, семириб кетмаслик учун 7 тавсия
Фото: Cosmopolitan
Уйда ўтирганда инсон хоҳлаб ёки хоҳламай кўп овқат еб қўяди. Безарар туюладиган бу одат ортиқча вазн тўплашга олиб келиши мумкин. Қуйида бу ёмон одатдан қандай қутулиш ҳақида сўз юритамиз.

Кичкина қадоқдаги егуликлар сотиб олинг
Бирон егуликни охиригача еб қўйишга одатланган бўлсангиз, имкон қадар кичикроқ қадоқдаги маҳсулотни сотиб олинг. Шунда севимли маҳсулотингизни кам порцияда ейишга муваффақ бўласиз.

Тўғри, кейинги қадоқни очиш ҳам мумкин, лекин бунинг учун ортиқча ҳаракат талаб қилинади, бу пайтда сиз бундай қилиш керак эмаслиги ҳақида ўйлаб кўрасиз.

Кичик ликопчалардан фойдаланинг
Кўп овқат ейишимизга баъзан катта ўлчамдаги коса ва ликопчалар ҳам сабаб бўлади. Шунинг учун уйдаги идишларни кичикроқ ўлчамдагиси билан алмаштириш зарар қилмайди. Шу тарзда кўзлар ва мияни алдай оласиз, ликопча тўла овқат бўлса-да, ортиқча еб юбормайсиз.

Зарарли егуликларни фойдали маҳсулотлар билан алмаштиринг
Агар шўр мазага эга чипсларни ёқтирсангиз, унинг соғлом муқобилини топсангиз бўлади.
Масалан, қуритилган олмали чипслар ёки бошқа қуруқ мевалар. Шўр нарсаларни истеъмол қилишни камайтириш саломатлигингизга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Яхши кўрган егуликларингизни узоқроққа яшириб қўйинг
Музлатгич ёки шкафни очиб, ёқтирган егулигингизни кўриб қолгудек бўлсангиз, қўлларингиз беихтиёр ўша томонга узатилади. Бундай егуликларни кўздан йироқда сақланг, фойдасини тезда сезасиз. Мутахассисларнинг тадқиқотларига кўра, очиқ турган конфет идишидан, ёпиқ турган конфет қадоғидан 2,2 баравар кўпроқ ширинлик олиб ейилади.

Секин ейишга ўрганинг
Овқатни чайнашга қанча кўп вақт ажратсангиз, мияда тўқлик ҳиссини туйиш учун шунча вақт бўлади. Тадқиқотлар овқатни секин ейдиган инсонлар семиришга камроқ мойил бўлишини кўрсатган.

Фақат оч қолганингизда бирон нарса енг
Ўйламасдан овқат еявериш очлик ҳисси қанчалик ҳаққоний эканлигини аниқлашга халал беради. Очлик даражасини 1 дан 10 гача баҳоланг. 1-даражада очлик ҳисси йўқ бўлади, 10-даражада эса бирон нарса ейиш мумкин.

Телевизор олдида овқатланманг
Телевизор кўраётиб ёки компьютер қаршисида ўтириб овқат еманг. Овқатланаётганингизда таом мазасини ҳис этинг, шунда жараёндан лаззатланиб, тўйганингизни сезасиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Карантин пайтида кўп овқат еб, семириб кетмаслик учун 7 тавсия