Фото: Getty Images
Коронавирус пандемияси бутун сайёрадаги инсонлар ҳаётини ўзгартириб юборди. Кўпчилик олдингидан кўра асабий бўлиб қолгани ҳам ажабланарли эмас: инсон ўзи ва яқинлари учун қайғурмоқда. Cosmopolitan ваҳимадан қутулиш ва ўзини яхши ҳис қилиш учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
Ўзингиз ҳақингизда қайғуринг
Ғамгин фикрлар сабаб инсон ўзини осонликча унутиб қўйиши мумкин. Ҳеч бўлмаганда 7 соат ухлаш, мароқли ҳордиқ чиқариш ва имкон борича спорт билан шуғулланиш керак. Соғлиқ учун қилинган ҳар қандай жисмоний ҳаракат, руҳий жиҳатдан ҳам фойдали. Хоббиларга вақт ажратиш, мусиқа тинглаш ва яқинлар билан мулоқот қилиш даркор.
Ҳаводан нафас олинг
Бугунги кунда бутун дунёда сабабсиз кўчага чиқиш тақиқланган, айрим давлатларда комендантлик соати ҳам жорий этилган. Балконга чиқиб, агар балкон бўлмаса, деразани очиб хонани тоза ҳавога тўлдириш керак. Кўчада эса, албатта, бошқалардан 1,5 метр оралиқ масофа сақлаш лозим.
Мунтазам экранга тикилманг
Бир қарашда бу ишни кун бўйи қилса бўладигандек. Яхшиси керак эмас, айниқса, мунтазам коронавирус ҳақида янгиликлар ўқиётган бўлсангиз. Тез-тез танаффус қилиб, гаджетлардан уйқуга ётишдан икки соат олдин воз кечинг ва уйғонишингиз билан уни қўлга олмасликка ҳаракат қилинг.
Тинчланинг
Турли кераксиз фикрлардан қутулиш учун, албатта, ўн йиллик тажрибага эга ёгачи ёки медитация устаси бўлиш шарт эмас. Уйдаги энг тинч жойни топиб ўтириб, ҳеч нарса ҳақида ўйламанг (айниқса, «К» ҳарфидан бошланадиган сўз ҳақида).
Одамлар билан мулоқот қилинг
Тўғри, ҳозир ташқарига чиқиб, дўстлар билан кўришишнинг иложи йўқ. Бироқ замонавий технологиялар ёрдамида доимо алоқада бўлиш имкони мавжуд. Видеочат ва конференциялар, телефон орқали мулоқотлар — ижтимоийлашиш ҳақида гап кетганда барча усуллар яхши.
Имкони бор нарсани назорат қилиш керак
Инсон дунё миқёсида бўлаётган ҳодисаларга тўғридан-тўғри таъсир кўрсата олмайди. Бироқ айрим майда нарсаларни назорат остига олса бўлади:
- Қўлни тўғри ювиш — камида 20 сония;
- Қолни совун билан ювиш имкони бўлмаганда антисептикдан фойдаланиш керак;
- Зарурат бўлмаса юзга тегинманг;
- Касаллик белгилари бор инсонларга яқинлашманг;
- Мунтазам фойдаланиладиган юзаларни дезинфекция қилиб туриш керак, хусусан, компьютер клавиатураси ва телефонни ҳам;
- Ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, уйдан чиқманг.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди