13:07 / 25.04.2020
3 406

Кибрни енгишни ўрганинг!

Кибрни енгишни ўрганинг!
Кибр — кўпчиликнинг ичида қадр-қиммати баландлиги ва ноёблик ҳисси, буларнинг бари бировдан ўзини устун қўйишдан келиб чиқади. Ўта кучайиб кетган ЎЗЛИК такаббурлик, бировдан нафратланиш, кимнидир камситмоқликни туғдириб чиқаради.

Ҳаддан ташқари кеккайиш, мағрурлик ёки кибру-ҳаволаниш ҳисси бир пайтнинг ўзида ҳам қийин, ҳам осон. Адлернинг тадқиқотларига кўра, одамни туғма ижобий хислатлари етарли бўлмаган комплекс туйғулар бошқаради. Худди шу туйғулар кибрни келтириб чиқаради. Ўзини ўзи ҳурмат қилишда кибр асосий вазифани бажаради.

Кучайган ЎЗЛИКнинг яхши тарафи биз имкон қадар имкониятлардан фойдалана олишимиз мумкин. Ёмон томони эса хом хаёлларга берилиб, одамлар ва жамиятдан ажраб қолиб, ўзига ўзи қаршилик қила бошлайди.

Авжига чиққан кибрнинг айрим аломатлари:
- Доимо ва ҳар бир нарсада ҳақ бўлиш;
- Доимо ғолиб бўлиш;
- Барча нарсалар ўзининг хоҳиш истаклари бўйича бўлиши;
- Бировларнинг хатти-ҳаракатлари ва тақдири учун жавобгарликни бўйнига олиши;
- Маслаҳатларга қулоқ солмаслиги;
- Ёрдам кўрсатиш зарурати туғилса, назар-писанд қилмаслик;
- Ҳеч ким сўрамаса ҳам, маслаҳатлар бериш;
- Айтган гапи ва фикрида қатъий туриб олиш;
- Бировга чин кўнгилдан миннатдорчилик билдириш.

Кибр туфайли атрофдагиларга бўлган нафрат ва одамлардан кўнгил совиб кетиши ҳолатлари юз беради. Бундай одам бошқалар билан муносабатда ички зиддиятлари туфайли кўпроқ низо ва жанжалларга учрайди.

Кибрни ўлдириш йўллари

1. Ўзингизга ёқмаган ишларни бажариш.
Ўзининг қадр-қимматидан паст ҳисобланган ишларни бажариш, кибрни йўқотишда муҳим ўрин тутади.

2. Хаёлан таъзим қилиш.
Бирортаси билан учрашганда унга хаёлан таъзим қилинг. Таъзим қилиш азалдан бировни ўзидан юқори олиш таомили ҳисобланган.

3. Гапираётган одамга кўпроқ эътиборли бўлиш.
Аввал уни тушунишга ҳаракат қилиш ва уни тушуниш. Жимгина суҳбатдошни тинглаб, дарҳол жавоб қайтармай, ҳар бир сўзини маъносига эътибор қаратиш зарур.

4. Одамларни тушуниш.
Ҳар ким ҳам сиз айтгандек бўлавермайди. Одамларни қандай бўлса шундай қабул қилиш керак, ҳаттоки сизга ёқмаса ҳам.

5. Ҳар куни миннатдорчилик билдиринг!
Сиз томонга бўлган ҳар қандай яхшиликлар учун билдирилаётган миннатдорчилик, чин кўнгилдан бўлсин. Ҳаттоки, арзимас бўлса ҳам.

Ҳар куни таклиф қилинаётган йўлларни бирини танлаб, амалда қўллашга ҳаракат қилинг. Таклифлар содда бўлса ҳам, аммо чуқур маънога эга. Натижаси одамларнинг сизга бўлган муносабатларидаги самимийлик, миннатдорчилик ҳис-туйғуларида ўзини намоён этади. Ва кибр ўзидан ўзи кетади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кибрни енгишни ўрганинг!