Фото: Twitter
Американинг Жанубий Иллинойс университети олимлари таркибида ёғ миқдори юқори бўлган маҳсулотларни мунтазам равишда истеъмол қилиш вақтинча ақлий қобилиятни сусайтиришини аниқлади.
Ёғли овқатларга ружу қўйган одам семиришга мойил бўлади ҳамда унда метаболик бузилишлар кузатилади.
Мутахассисларнинг фикрича, ёғли овқатлар мияга асосий элемент — глюкоза етказиб беришда узилишларга олиб келади.
Шунинг учун организм ёғлардан олинадиган кетон таналар билан озиқланишга мажбур бўлади. Бу эса энергиянинг жуда секин манбаси бўлиб, мия бундай вазиятда «қота бошлайди».
Олимлар каламушларда тажриба ўтказди. Бир гуруҳ каламушлар ёғли озиқалар билан, иккинчи гуруҳ эса кемирувчиларга мўлжалланган анъанавий озиқа билан боқилди. Биринчи гуруҳ тажриба якунида ортиқча вазн тўплади. Бундан ташқари, лабиринт бўйлаб югуришда одатий озиқа билан боқилган каламушларга нисбатан ёмон натижа кўрсатди.
«Нафақат ортиқча вазн тўплашга, балки ақлий қобилиятнинг сусайишига олиб келадиган ёғли овқатлардан воз кечиш керак», — дейди тажриба муаллифлари.
Юқори даражада ёғли маҳсулотларга бургерлар, пицца, қовурилган картошка, колбаса, ёғ ва пишлоқли бутербродлар, ош, майонезли салатлар, сосиска, торт ва бошқа кремли ширинликлар киради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди