20:39 / 30.04.2020
3 488

Ифторлик учун «қуш ини» салатини тайёрланг

Ифторлик учун «қуш ини» салатини тайёрланг
Фото: Getty Images
Салатнинг ортиқчаси бўлмайди. Мазали, фойдали шу билан бирга тез тайёрланадиган салат дастурхон кўрки ҳисобланади. Эътиборингизга «қуш ини» салати рецептини ҳавола қиламиз.

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
Товуқ филеси — 500 гр
Тухум — 5 дона
Картошка — 500 гр
Пиёз — 100 гр
Бодринг — 250 гр
Кўкатлар
Туз
Майонез
Ўсимлик ёғи

Тайёрланиш жараёни:
1. Товуқни қайнатиб пиширинг ва майда қилиб тўғранг.
2. Пиёзни майдаланг.
3. Картошкани ингичка сомонча қилиб тўғранг ва қовуринг.
4. Бодрингни ҳам сомон шаклида тўғранг.
5. Пишган тухумни оқи ва сариғини ажратиб қирғичдан чиқаринг.
6. Кўкатларни тўғранг.
7. Қовурилган картошка, бодринг, филе, тухумнинг оқи, пиёз ҳамда туз ва майонез қўшиб аралаштиринг.
8. Салат учун мўлжалланган идишга солинг.
9. Салат устининг четларига қовурилган картошкани айлана шаклда териб чиқинг.
10. Ўртасига тухум сариғ​и унинг устидан кўкат солинг ва таъбга қараб безатинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ифторлик учун «қуш ини» салатини тайёрланг