11:21 / 20.05.2020
4 609

Организм қаришини тезлаштирадиган маҳсулотлар номи эълон қилинди

Организм қаришини тезлаштирадиган маҳсулотлар номи эълон қилинди
Испаниядаги Наварра университети олимлари юқори даражада ишлов берилган озиқ-овқат маҳсулотлари тўқималарнинг қаришига олиб келади, деган хулосага келди. Ўтказилган тажрибада 57 ёшдан 91 ёшгача бўлган 886 киши иштирок этди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Юқори даражада ишлов берилган маҳсулотларга олимлар нон ва ширинликлар, газланган ичимликлар, ширин жўхори қаламчалари, десертлар, ярим тайёр маҳсулотлар ҳамда дудланган гўшт маҳсулотларини киритган.

Ушбу маҳсулотлар таркибида кўп миқдорда консервантлар, бўёқлар, шакар, ёғ ва туз мавжуд. Уларнинг таркибида клетчатка ва витаминлар жуда оз.
Одатда ёш ўтган сари хромосомалар камайиб боради, юқори даражада ишлов берилган маҳсулотлар эса бу жараённи тезлаштиради.

Олимлар тажриба иштирокчиларини кузатди. Натижада ишлов берилган маҳсулотлардан бир кунда уч порциядан кўпроқ истеъмол қилган кўнгиллиларда хромосомалар икки марта тезроқ қисқаргани аниқланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Организм қаришини тезлаштирадиган маҳсулотлар номи эълон қилинди