Фото: «romania-insider.com»
Британиялик 112 ёшли Боб Уэйтоннинг ўлимидан сўнг Ер юзидаги энг кекса эркак деб руминиялик 111 ёшли Думитру Команеску тан олинди. Бухарестликнинг узоқ умр кўриш сирини «Romania-Insider.com» сайти маълум қилди.
Бухарест қариялар маркази пресс-релизига кўра, Команеску Геронтологик тадқиқотлар гуруҳи (GRG) томонидан энг кекса эркак дея эълон қилинган. Бу гуруҳ супер узоқ умр кўрувчиларни кузатиб борувчи ва текширувчи турли соҳадаги глобал тадқиқотчилар гуруҳи ҳисобланади.
Команескунинг тан олишича, узоқ умр кўришининг сири турмуш ўртоғи, ўғиллари ва невараларининг унга бўлган меҳр-муҳаббатидадир. Думитру 1908 йил 8 ноябрь куни Прахова округи Провица-де-Жос коммунасида дунёга келган. Ёшлигида у Руминия дифференциал геометрия мактабининг асосчиси ҳисобланмиш таниқли математик Георге Цицейканинг математика факультетида таълим олган. Кейинчалик Команеску мутахассислигини ўзгартиришга қарор қилиб, қишлоқ хўжалигини ўргана бошлаган. Университетни тамомлагач 70 йил ўсимлик касалликлари бўйича мутахассис ва агротехник бўлиб фаолият юритган.
2020 йил февралда Бухарест маъмурияти Команескуни Руминиянинг энг кекса фуқароси дея эълон қилди. Унга 5 минг Румин лейи (тахминан 1150 доллар) тўлаб, эсдалик ёрлиғини топширди.
28 май куни Боб Уэйтон вафот этди. У 112 ёшида (112 йил ва 60 кун) онкологик касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмди. Британиялик ушбу шарафли номга Японияда 112 ёшли Титэцу Ватанабэ вафотидан сўнг бор-йўғи уч ой эгалик қилган.
Расмий маълумотларга кўра, 116 йил ва 54 кун яшаган япониялик Дзироэмон Кимура Ер юзида энг кўп умр кўрган эркак ҳисобланади. Узоқ умр кўриш бўйича умумэътироф этилган рекорд француз Жанне Кальманга тегишли бўлиб, у 1997 йилда 122 ёшида вафот этган (122 йил ва 164 кун). Лекин тадқиқотчилар унинг ёшидан шубҳаланишади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
"Йиртқич" овга чиқди...
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди