Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати диетолог Илҳомжон Отажоновнинг тавсия ва маслаҳатларини бериб боришни йўлга қўйди.
Киши организмини ўртача 80 фоиз сув ташкил этади. Мия 75 фоиздан 85 фоизга қадар, мушаклар эса 70 фоиз сувдан иборат ва бу захира ҳар доим бир хил мувозанатда ушлаб турилиши шарт. Айниқса, спортчилар танасидаги ўз-ўзини совитиш тизими (терморегулятор) барқарор ишлаб туришида сувнинг ўрни жуда муҳим.
Ўртача вазнли инсон танасидаги мувозанатни барқарор ушлаб туриши учун суткасига 2 литр сув истеъмол қилиши шарт. Мутахассислар ёз кунлари спортчиларга ўртача 4 литр сув ичишни тавсия қилади. Чунки спортчилар зўриқиш остидаги машқларни бажарганларида, организмнинг сувга бўлган эҳтиёжи ошиб кетади. Шунинг учун спортчи ҳеч қачон сувдан ўзини тиймаслиги керак.
Қуйида спортчилар учун суюқлик истеъмол қилиш борасида амалий тавсияларни келтириб ўтамиз:
• Машғулот ёки мусобақадан икки соат олдин 500 мл суюқлик ичиш керак, чунки юкламадан олдин организм ўзига керакли бўлган сув билан тўйинтирилиш лозим.
• Жисмоний машқлар пайтида ҳар 15-20 дақиқада 150-300 мл суюқлик истеъмол қилиш тавсия этилади, чунки жисмоний машқлар пайтида организмни суюқлик сўрилиш интенсивлиги ҳар соатда 1 кг тана вазнига 10-15 мл атрофида бўлади.
• Юқори ҳарорат ёки намлик шароитида жисмоний фаолият билан шуғулланиш одатдаги миқдордан кўпроқ суюқликни истеъмол қилишни талаб қилади.
• Жисмоний машқлар пайтида чанқоқлик ҳисси тананинг суюқликка бўлган эҳтиёжининг ишончли кўрсаткичи эмас ва жисмоний фаолият пайтида чанқоқлик ҳисси тана вазнининг 2 фоизга пасайишини акс эттириши мумкин.
• Жисмоний юклама даврида истеъмол қилинадиган таркибида углеродли сув (4-8%ли, яъни 1 литр сувда 40-80 г углеводлар) танани энергия ва суюқлик билан таъминлайди, бу эса организмда суюқликнинг сўрилишини бузмайди, шу билан биргаликда фруктоза углеводларни асосий манбаи ҳисобланмайди.
• Машғулотдан сўнг, 1 кг «йўқолган» тана вазнига 1 литр миқдорида суюқлик ичиш тавсия қилинади, бунга яна сийдик орқали чиқиб кетадиган суюқликни қоплаш учун қўшимча 250-500 мл миқдорида сув ичиш лозим.
• Бироз шўр, салқин (10-12°К), ҳидли ичимликлар, шунингдек, ширинроқ ичимликларни ўзбошимчалик билан истеъмол қилиш суюқликка бўлган талабни ошишига олиб келади.
• Натрий, калий ва хлор ионлари танадан тер билан чиқиб кетадиган асосий электролитлардир. Уларнинг йўқолишини қоплаш учун сиз махсус «спорт» ичимликлари истеъмол қилишингиз ёки машқдан кейин ичиладиган суюқликка озгина туз қўшишингиз ва калийга бой озиқ-овқат маҳсулотларидан (масалан, банан, апелсин, цитрус шарбатлари, сабзавотлар) истеъмол қилишингиз мумкин.
• Жисмоний машқлардан сўнг, углевод-электролит таркибидаги сув ёки ичимликлар ёрдамида танадаги суюқлик балансининг тўлиқ тикланишини таъминлаш керак. Спиртли ичимликлар ва кофеинни ўз ичига олган ичимликлар организмдан суюқликнинг чиқишини кучайишига олиб келиши мумкин, шунинг учун бу мувозанатни тиклаш учун етарли таъсир кўрсатмайди.
• Газланган, яхна ва рангли ичимликларни истеъмол қилиш қатъиян ман этилади. Спортчиларга турли газли ичимликлар ичиш тақиқланади.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Матбуот хизмати
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
"Йиртқич" овга чиқди...
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди