14:43 / 02.07.2020
4 352

Жазирама кунларда тиббий ниқобдан фойдаланиш бўйича тавсиялар

Жазирама кунларда тиббий ниқобдан фойдаланиш бўйича тавсиялар
Фото: Departures
Мавжуд вазиятда қанчалик жазирама бўлмасин ниқобсиз юриш ярамайди, лекин ҳарорат иссиқлигида нафас олиш қийинлигини инобатга олиб айрим тавсияларга амал қилиш керак.

Ҳаво ўтказадиган матодан тикилган ниқоб танланг
Қалин матодан тикилган ниқобда нафас олиш, айниқса, жазирама кунларда қийинчилик келтириб чиқаради. Бунинг оқибатида вирусдан сақланаман деб нафас йўллари касаллигини орттириб олишингиз мумкин. Шу боис ҳам ниқоб танлаганда нафас олиш қулай ёки йўқлигини текшириб кўришни ёдингиздан чиқарманг. Лекин ҳаддан ортиқ юпқа, сифатсиз ниқобни ҳам танлай кўрманг.

Тартибга риоя қилинг
Узоқ вақт давомида ниқобдан фойдаланиш оқибатида юзда тошма ва ҳуснбузарлар пайдо бўлиши мумкин. Шу сабабдан ҳам ниқобни пахтали матодан тикилганини танлаш керак. Кўп марталигидан фойдалансангиз, ҳар ишлатгандан кейин ювиб дазмоллаб туриш, бир марталикдан эса қайта фойдаланмаслик тавсия қилинади.

Ёнингизда бир нечта ниқоб бўлсин
Гавжум жойга узоқроқ вақтга боришингизга тўғри келиб қолса, ўзингиз билан бир қанча ниқоб олиб юринг ва ҳеч ким йўқ жойда аввал қўлларингизни ювиб, антисептик билан зарарсизлантириб, кейин ниқобни алмаштиринг. Чунки ички томондан тупук сачраши ва иссиқда тери ажралишидан кейин ниқоб яхши ҳимоя қила олмайди, ҳатто фойдаси бўлмай қолади. Шу сабаб ниқобнинг намланганини сезишингиз билан алмаштиринг.

Ҳаддан ортиқ иссиқдан қочинг
Қуёшли очиқ ерларда юрмасликка, кўпроқ суюқлик ичишга ҳаракат қилинг. Астма, клоустрафобия билан касалланган инсонлар ниқоб таққанда қийналиши мумкинлиги сабаб бошқа зарур чораларни кўриб қўйиш керак бўлади.

Зарур бўлмаса, уйда қолинг
Ниқоб таққанда ҳаво етишмасдан ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, жуда зарур бўлмаса кўчага чиқманг, уйда қолинг. Иложи бўлса муҳим учрашувларни тонг ёки кечки пайтга белгиланг.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Жазирама кунларда тиббий ниқобдан фойдаланиш бўйича тавсиялар