Фото: «Oxu.az»
Калифорниядаги Сан-Диего университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, бугунги кунда пуллар одамларга кўпроқ бахт олиб келиши мумкинлиги аниқланди. Бахт ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатнинг асосий кўрсаткичлари, шу жумладан, даромадлар ва таълим ўртасидаги боғлиқлик барқарор ўсиб бормоқда, деб ёзади Medical Xpress.
Экспертлар 44 мингдан ортиқ америкаликнинг 1972 йилдан 2016 йилга қадар бўлган маълумотларини таҳлил қилиб чиққан. Одамларнинг даромади ва уларнинг ҳаётдан қониқиш даражаси таққосланган. Маълум бўлишича, даромад қанча юқори бўлса, одамлар шунча бахтли бўлади.
Бунга қадар инсоннинг йиллик даромади 75 минг доллардан ошганидан сўнг пуллар бахт даражасига таъсир кўрсатмайди дея ҳисоблаб келинган.
«Мен бахтнинг пулга бу қадар боғлиқлигини кўриб ҳайрон бўлдим ва кўпчилик ишонганидек, маълум бир даромаддан кейин у платога чиқмайди. Барча эҳтиёжлар қондирилганидан кейин ҳам бахт даражаси ўса бошлайди», — дейди тадқиқот муаллифларидан бири, психолог Жин Твенж.
Тадқиқот натижалари кўпроқ даромадга эга инсонлар бахтлироқ эканлигини исботлаган.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Рўзиқул Бердиев: "12 та мағлубиятсиз серия қайд этгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият"
Сайхунободда қарздор отадан салкам 75 млн сўм алимент пуллари ундирилди
Мигрень, кластер цефалгия, зўриқиш... Бош оғриғининг неча тури мавжуд?
Эрон олий раҳнамоси Нетаньяхуни қатл қилишга чақирди
АҚШда 10 ёшли бола полицияга қўнғироқ қилиб, математикадан уй вазифасини бажаришда ёрдам сўради
Шимолий Корея баллистик ракеталар ишлаб чиқарувчи заводини кенгайтирмоқда