Тушда мушукни кўриш ниманинг аломати деб ўйлайсиз?

Тушда мушукни кўриш ниманинг аломати деб ўйлайсиз?
Биз биламизки, тушда инсон бирон бир нарса кўрса, албатта унинг ҳаётида ўша кўрган нарсаси ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Келинг, бугун тушда мушукларни кўрганда қандай ҳодисалар рўй бериши ҳақида сўз юритсак.

Агар тушингизда мушук тасвирини кўрсангиз, бу сизнинг шахсий ижодингиз, куч-ғайратингиз ёки бўлмасам, яқинлашиб келаётган бахтсизлик, омадсизлик ва бетартибликдан дарак беради. Албатта, буларнинг ҳаётингизда қай бири амалга ошиши, сизнинг мушукларга бўлган муносабатингиздан тезда англашилиб олинади.
Тушда мушукни кўриш ниманинг аломати деб ўйлайсиз?
Агарда сизнинг тушингизда мушуклар сизга суйкалса ёки диванга чиқиб олса, тиззангизга ўтириб олган бўлса, демак бу яхшиликка. Сизни хайрли ҳамда барокатли ишлар кутмоқда.
Тушда мушукни кўриш ниманинг аломати деб ўйлайсиз?
Агарда сизнинг тушингизда мушуклар ҳадеб ғашингизга тегаверса ёки уларни доимо ҳийла-найрангликка уста деб билсангиз ва улардан жиркансангиз, демак сизнинг ҳаётингизда нохуш ҳодисалар рўй бериши мумкин.

Шу сабабли, ҳар доим қандай туш кўришингиздан қатъий назар, яхшиликка йўйинг, зеро сизнинг ҳаётингиз фақат хайрли ишлардан иборат бўлсин!

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар