10:57 / 04.08.2020
3 163

Француз аёлларидан ёзда терини қандай парваришлаш борасида 3 та олтин қоида

Француз аёлларидан ёзда терини қандай парваришлаш борасида 3 та олтин қоида
Чиройда тенгсиз ҳисобланган француз аёллари тери парваришига алоҳида эътибор қаратади. Ҳар бир фаслда қонун-қоидаларга амал қилгани учун узоқ вақт давомида жозибадорликни сақлаб қолади. Яхшиси, улар олтин қоида деб билган оддийгина тавсияларни сиз ҳам ўзингизда синаб кўринг.

Фото: louisefollain
Қуёшдан ҳимояланинг
Машҳур модель Синди Бруна ҳеч қачон уйни қуёш нуридан ҳимояланмасдан тарк этмаган ва бошқаларга ҳам «Буни одат қилинг», деб маслаҳат беради. Унинг ҳамкасби Луиза Фоллен эса ёз фаслининг бошида қуёшдан ҳимояловчи SPF50’ни қўлласа, охирига бориб SPF30’дан фойдаланишни афзал деб билади.

Совуқ сувдан фойдаланинг
Нафақат уйқудан уйғонганда, балки чарчоқни ҳис этганда ҳам совуқ сув билан юзни ювиш инсонни анча тетиклаштиради. Сувнинг совуқлиги ҳисобига таранглашган юз терисида пардоз ҳам кўнгилдагидек чиқади. Сиз ҳам ушбу қоидага бор-йўғи бир дақиқа вақт ажратинг.

Фото: louisefollain
Намлантирувчи воситаларни қўлланг
Қуёш нури таъсирида одатда терининг сувсизланиши вужудга келади. Шунинг учун дарҳол намлантирувчи кремлардан қўллаш лозим. Француз аёллари Avene, Bioderma, la Roche-Posay бренди остида ишлаб чиқарилган намлантирувчи маҳсулотларни хуш кўради. Энг асосийси, ушбу воситаларни чиройли терининг калити, деб билади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Француз аёлларидан ёзда терини қандай парваришлаш борасида 3 та олтин қоида