21:08 / 22.08.2020
4 263

Иммунитетни оширувчи ва ўнлаб касалликларни даволашда яхши самара берувчи гулқанд ҳақида эшитганмисиз?

Иммунитетни оширувчи ва ўнлаб касалликларни даволашда яхши самара берувчи гулқанд ҳақида эшитганмисиз?
Талъатхон бобо Аъзамов ва Муҳаббатхон она Аъзамова
Халқ орасида табиатнинг ўзи табиб, деган гап бор. Дарҳақиқат, инсон учун керакли барча шифо воситаларини табиат неъматлари орасидан топиш мумкин.

Сизга таништирмоқчи бўлган навбатдаги маҳсулотимиз ҳам тўлиқ табиий озуқа ҳисобланиб, мутахассислар томонидан кўплаб тиббий муаммоларга ечим сифатида тавсия қилинади.

Гулқанд — у дастлаб озиқ овқат моддаси сифатида қадимий Хиндистон ва Форс давлатида (милоддан аввалги 900 йиллар)да ўзининг таъми, шифоси ва бошқа фойдали хусусиятлари учун истеъмол қилинган.

Маҳсулот тўла етилиб, очилган бир неча хил атиргул япроғи, барги ва таъбга қараб шакар қўшиш ҳамда уни саратоннинг қуёшида тоблаш орқали олинади.

Гулқанд инсон танасидаги чарчоқ, оғриқ, кўз яллиғланиши, тиш ва милк, юқори қон босими, офтоб уриши, терлаш билан боғлиқ муаммоларда яхши самара беради.

Қибрайлик Талъатхон бобо Аъзамов ва Муҳаббатхон она Аъзамова ўзларига тегишли 8 сотихли томорқанинг 5 сотихини атиргуллар учун ажратган.

Етиштирилган атиргуллардан эса оила аъзолари, қўни-қўшни саломатлиги ҳамда қўшимча даромад олиш учун гулқанд тайёрланади.

Репортажимизда қаҳрамонларимизнинг гулқанд етиштириш тарихи, кўплаб касалликларга даво бўлувчи маҳсулотни тайёрлаш сирлари ҳамда гулқанднинг бошқа хусусиятлари билан тўлиқ танишишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Иммунитетни оширувчи ва ўнлаб касалликларни даволашда яхши самара берувчи гулқанд ҳақида эшитганмисиз?