Фото: «Домашний очаг»
Янги харид қилинган либос ҳали кўп кийилмасидан эскириб кетгандек туюляптими? Демак, уни ювишда эътиборли бўлиш керак. Кийимлар одатда кўп кийилганидан эмас, балки нотўғри ювилганидан охори тўкилиши кузатилади.
Қанча кўп бўлса, шунча ёмон
Кўпчилик қанча кўп кир ювиш кукуни солинса, шунча яхши ювилади, деб ўйлайди. Афсуски, мато яхши ювилмайди, чоклар ва бурмалар ичида сақланиб қолган кукун матонинг сифатини бузади. Шунингдек, кир ювиш кукунига ҳам ортиқча пул сарфланади.
Кўп ишқаланса, тез йиртилади
Матолардан доғни кетказиш ёки янада тозароқ ювилиши учун узоқ вақт ишқалаш мумкин эмас, бир-бирига ишқаланган мато бора-бора юпқалашади. Юпқалашган мато эса осон йиртилишга мойил бўлади.
Матоларни турларига кўра саралаш керак
Одатда кийимлар рангига кўра ажратиб ювилади. Масалан, қора ва оқ кийимни бирга ювиш мумкин эмас. Шу каби матоларнинг турига қараб ҳам ажратиш зарур. Масалан жинси шим, футболка ёки бирор кофта сингари кийимларни алоҳида ювиш самара беради.
Қандай илган маъқул?
Айнан юбка ва шимлар учун махсус илгичлар ишлаб чиқарилган, бунинг сабаби бор. Улар кийимда ортиқча ғижимлар пайдо бўлишини олдини олади. Бу узоқ вақт қийинчилик билан дазмол қилишдан қутқаради. Ҳаттоки юмшоқ юпқа свитерлар учун елкаси махсус ёстиқчали илгичлар мавжуд. Улар кийимларни чўзилиб кетишига йўл қўймайди. Оғир кийимларни эса илиш эмас, жавонга тартиб билан тахлаш тавсия этилади.
Эски сочиқ борми?
Агар қўлда ювишни талаб этадиган нозик матодан тикилган либослар бўлса, унинг сувини сиқишда эҳтиёт бўлиш зарур. Бунинг учун ишлатилмаган тоза сочиққа ўраб, кейин сиқиш керак. Бу ҳолатда кийимдаги намликни сочиқ шимиб олади ва либос ҳам аввалгидан кўра камроқ ғижим бўлади. Шунингдек, либос ҳам ўз шаклини ҳамда сифатини йўқотмайди.
Кир машинасини тўлдириш мумкин эмас
Биринчидан, кир машинасининг ишлаши қийинлашиб, умри қисқаради. Иккинчидан, унга тўлдирилган кийимлар ҳаддан ташқари бир-бирига чалкашиб, осонгина йиртилиши мумкин.
Кичик кийимларни махсус халта билан ювиш лозим
Ички кийим, пайпоқ ва шунга ўхшаш воситаларни махсус тўрли халтада ювиш керак. Шунда уларни олишда қийинчилик туғилмайди. Акс ҳолда юпқа кийимлар тешик ва тугун ҳолатига ўтиши мумкин. Айниқса, болажонларнинг пайпоқлари ҳам махсус қопда ювилиши керак. Кир ювиш машинасининг энг кўп бузилишига ҳам кичкина ашёларнинг барабан ва машина корпуси орасига тиқилиб қолиши сабаб бўлади.
Кир ювиш машинасини ҳам ювишни унутмаслик керак
Ювилган кийимлардан ёқимсиз ҳид келмаслик учун кир машинасини ҳам ювиб туриш керак. Кир машинанинг ҳар бир қисми тозаланиб, сўнгра қуритилиши шарт. Шунингдек 4 ойда бир маротаба фақатгина сув билан ювиш жараёнини тўлиқ амалга ошириш лозим. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Дониёр Тошхўжаев лавозимидан озод этилди
Қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан сўмга алмаштириб олган шахслар ушланди
Қирғизистон бюджетига коррупционерлардан мисли кўрилмаган миқдорда маблағ қайтарилди
Исроиллик раввинни ўлдиришда гумонланган уч киши ушланди
Путиннинг ядровий огоҳлантириши — "Орешник" нималарга қодир?
БААда исроиллик роҳибнинг ўлимида гумонланаётган ўзбекистонликлар ушланди