16:56 / 05.09.2020
2 692

Муаммо - аслида биз уни шундай деб атаганимиз учун ҳам муаммо

Муаммо - аслида биз уни шундай деб атаганимиз учун ҳам муаммо
Аслида биз учун катта муаммо бўлиб туюлган вазиятлар шунчаки ҳаётимизда баъзи бир трансформациялар, яъни алмаштиришимиз керак бўлган ҳолатлар.

Буни қандай тушуниш мумкин, айтайлик дўконга кирдингиз, сиз ҳар доим харид қиладиган торт йўқ. Сиз бу тортни дугоналарингизга ваъда қилган эдингиз, аксига олиб кечга қолаяпсиз.

Шундай вазиятда жуда кўпчилигимиз оббо энди менга шу муаммо етмай турган эди деймиз. Тўғрими?

Ва бошланади, бошқа торт топишимиз қийин бўлади. Амаллаб тортни топсак, такси топишга қийналамиз, такси топсак йўл тирбанд. Хуллас арзимаган вазиятни муаммо дея ўзимизга шу вазиятларни тортиб оламиз.

Энди бошидан бошлаймиз, яъни дўконга кирганда торт йўқлигини кўрсак ва англасак демак алмаштириш вақти етибди, яъни трансформация.
Демак бошқа тортни синаб кўришимиз керак. Фақат бу тортдан яхшироғини ва қимматроғини.

Қанчалар осон бу албатта. Бир мисол уни исталган вазият билан ишлатиш мумкин.
Ҳаётингизда трансформациядан қўрқмаслигингиз керак. Шунда ҳаёт сизга фақат бахт ва қувонч улашаётганлигига ўзингиз гувоҳ бўласиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Муаммо - аслида биз уни шундай деб атаганимиз учун ҳам муаммо