22:36 / 20.09.2020
2 564

Уй тозалашда асқатадиган тавсиялар

Уй тозалашда асқатадиган тавсиялар
Фото: Getty Images
Кўпчилик аёллар уй тозалашни зерикарли ва кўп вақт оладиган машғулот деб ҳисоблайди. Бироқ баъзи усуллар борки, улар ушбу жараённи анча енгиллаштиради. Уй тозалашда асқатадиган бундай усулларнинг бир нечтасини қуйида ўқишингиз мумкин.

Блендерни тозалаш учун…
Блендерга илиқ сув солиб, бир неча томчи суюқ совун томизинг. Сўнг блендерни бир неча дақиқага ёқиб қўйинг. Уни ўчиргач таом юқини осонгина кетказиш мумкин бўлади.

Гиламдаги кир доғини кетказиш учун…
Ош содасини бироз сув билан аралаштириб, паста ҳосил қилинг ва уни гиламнинг кирланган жойига суртинг. Кечаси билан шу ҳолда қолдириб, эртаси куни чангютгич билан тозалаб олишингиз мумкин.

Яна бир усул гиламдаги доғга сув (2/3) ва сирка (1/3) аралашмасини суртишдан иборат. Сўнг ўша жойни ҳўл латта билан ёпиб, устидан дазмол юрғизинг.

Чармдан ишланган жиҳоз эскириб қолган бўлса…
Уни пойабзал учун мўлжалланган оддий крем ёрдамида ишқалаб артиб чиқинг. Шилиниш ва тирналишдан ҳосил бўлган излар шу заҳотиёқ йўқолади.

Кўрпа-тўшакларни тозалаш учун…
Пуркагичи бор идишга бироз ароқ солинг ва уни тўшакнинг бутун юзасига сепиб чиқинг. Тўшакни очиқ ҳавода қуритинг. Ароқ ёқимсиз ҳид таратадиган барча бактерияларни ўлдиради.

Идиш-товоқ ювувчи губкани тозалаш учун…
Губкани микротўлқинли печга бир неча дақиқага қўйиб олинг. Бу зарарли бактерияларнинг тахминан 99 фоизини қиришга ёрдам беради.

Ёғли доғни кетказиш учун…
Кийимингизга ёғ томса, ўша жойга оддий оқ бўрдан суринг. Бўр изини нам латта билан артиб ташланг.

Юмшоқ мебелни тозалаш учун…
Диван юзасига спиртли аралашмани сепинг ва юмшоқ губка билан артиб чиқинг. Шундан сўнг қолган кирни кетказиш учун қаттиқ чўткадан фойдаланинг.

Духовка ифлосланса…
Ёйиқроқ идишга ярим стакан аммиак солиб, совуқ печда бир кечага қолдиринг. Эртаси куни печни осонгина тозалаб олишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уй тозалашда асқатадиган тавсиялар