07:00 / 22.09.2020
3 099

Даволайди, тинчлантиради, оздиради. Танага массаж кераклигининг 5 сабаби

Даволайди, тинчлантиради, оздиради. Танага массаж кераклигининг 5 сабаби
Фото: Getty Images
Массажнинг тинчлантирувчи, иммун тизимини мустаҳкамловчи, даволовчи ва бошқа турлари мавжуд. Уларнинг ҳар бири организм учун фойдали бўлиши, аммо мутахассис томонидан амалга оширилиши керак. Қуйида соғлом ва яхши кўринишга эга бўлиш учун массаж муолажаларидан фойдаланишни бошлашнинг асосий сабаблари билан бўлишамиз.

Жисмоний машқлардан кейин тикланишга ёрдам беради
Канаданинг Макмастер университети олимлари массаждан кейин ҳужайраларда яллиғланиш камайиши ҳамда чидамли бўлишда аҳамиятли бўлган митохандрия кўпайишини аниқлаган. Бироқ тадқиқотчиларнинг массажнинг яллиғланишга қарши самара бериши борасидаги фикрлари унчалик аниқ эмас. Гап шундаки, айрим ҳолларда узилган тўқималар мустақил равишда тикланиши, массаж эса табиий жараёнга халал бериши мумкин.

Шунга қарамасдан, профессионал ёки ҳаваскор спортчи бўлишдан қатъий назар, жисмоний машғулотлардан кейин 10 дақиқалик уқалаш муолажаларини ўтказиш тавсия қилинади.

Оғриқни камайтиради
Америкалик мутахассислар, бел оғриғида қўлланадиган даво муолажалари орасига массажни ҳам киритган ва бу бежизга эмас. Гап шундаки, тадқиқотларда медикамент дори воситалари ва жисмоний машқлардан кўра 10 ҳафталик массаж курси самаралироқ натижа бериши аниқланган. Бундан ташқари, нафақат тизимли, балки тинчлантирувчи массаж ҳам фойдали экани маълум бўлган. Майами университети олимлари мунтазам равишда массаж муолажаларининг олиб борилиши мигрен ва бош оғриғининг камайишига олиб келишини аниқлаган.

Иммун тизимини мустаҳкамлайди, яхши кўринишга сабаб бўлади
Массаж нафақат оғриқни қолдириб, танани тинчлантиради, балки иммун тизими фаолиятини ҳам яхшилайди. Cedars-Sinai тиббиёт марказида ўтказилган тадқиқотда 45 дақиқалик муолажадан кейин организмда лимфоцитлар кўпайгани аниқланган. Ушбу оқ қон таначалари касалликлардан сақланишга ёрдам беради. Қолаверса, қон айланиши яхшилангани сабаб токсинлар камаяди. Шунингдек, массаж тери аҳволи, ранги яхшиланиб, таранглашишига ҳам олиб келади.

Озишга ёрдам беради
Озиш учун фойдали бўлган лимфадренаж массажи қўл билан ёки аппарат ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Уларнинг ҳар иккиси ҳам лимфа томирлари бўйлаб амалга оширилади. Мазкур муолажа моддалар алмашинувининг яхшиланиши ва организмдан шлак ва кераксиз моддаларни чиқариб юборишга ёрдам беради. Кутилган натижага тезроқ эришиш учун эса массаж билан биргаликда спорт билан шуғулланиш ва тўғри овқатланишга риоя этиш тавсия қилинади.

Асабийлашиш ва стрессда самара беради
Массаж асабийликка қарши курашишда ёрдам беради, уйқу ва эмоционал ҳолатни яхшилайди. Аммо юқори ҳароратда, ўткир яллиғланиш касалликлари, қон-томирларнинг варикоз кенгайиши ва шишлар кузатилганда массаждан фойдаланиш тавсия қилинмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Даволайди, тинчлантиради, оздиради. Танага массаж кераклигининг 5 сабаби