12:09 / 27.09.2020
3 842

Кальцийга творогдан ҳам бойроқ бўлган 5 маҳсулот

Кальцийга творогдан ҳам бойроқ бўлган 5 маҳсулот
Фото: Freepik
Кальций инсон организми учун энг муҳим элементлардан ҳисобланади. Унинг етишмаслиги оқибатида суяклар чиқиши, синиши, тиш мўртлашиши кузатилиши мумкин.

Бодом
Бодом, бошқа ёнғоқларга қараганда энг кўп миқдордаги кальцийни ўз ичига олади. 100 гр бодомда кунлик меъёрнинг 30 фоизи, яъни 266 мг кальций бўлади. Бундан ташқари ушбу маҳсулот фойдали ёғлар, оқсил ва E витамини ҳамда клетчаткаларнинг ҳам кони. Таркибидаги магний сабаб бодом истеъмол қилгандан кейин қон босими тушади.

Кунжут
Кунжут кальцийга бодомдан ҳам бойроқ ҳисобланади. Уни кундалик истеъмол қилиш организмдаги кальций етишмовчилигини қоплаб, ичакларни соғломлаштиради ҳамда гормонлар миқдорини назорат қилади. 1 ош қошиқ кунжутда 11 мг рух бўлади.

Донли маҳсулотлар
Донли маҳсулотларнинг барчаси айниқса оқ ловия ва ясмиқ (чечевица) оқсил, кальций ва клетчатка ҳамда микроэлементларнинг манбайи. Бундан ташқари донли маҳсулотлар қондаги «ёмон» холестеринни камайтириб, қандли диабетга чалиниш хавфини олдини олади.

Яшил сабзавот ва кўкатлар
Карам, кўкатларнинг 25 граммида кунлик кальций меъёрининг 35 фоизи бўлади. Бироқ оксалатлар кальцийни организмга сингишига қаршилик қилади. Карам, шивит ва петрушка эса оксалати кам бўлган маҳсулотлар саналади.

Қуритилган анжир
Бошқа қуритилган маҳсулотларга нисбатан анжирда кальций кўпроқ бўлади. Шунингдек, клетчатка ва антиоксидантлар, калий ҳамда К витаминини ҳам ўз ичига олади. 100 грамм қуритилган анжирда кунлик истеъмол қилиниши керак бўлган кальций меъёрининг 16 фоизи бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кальцийга творогдан ҳам бойроқ бўлган 5 маҳсулот