00:17 / 03.10.2020
4 298

Ортиқча вазндан халос бўлиш учун тунда истеъмол қилиниши керак бўлган 5 та маҳсулот

Ортиқча вазндан халос бўлиш учун тунда истеъмол қилиниши керак бўлган 5 та маҳсулот
Фото: «Домашний очаг»
Ортиқча вазн йўқотиш илинжида бўлганларнинг энг биринчи вазифаси тунда овқат емасликдир. Нафақат тунда, балки кечки овқат учун ҳам калорияга бой таомларни тановул этмаслик керак.

Аммо Флорида штати томонидан «Британия» журналида чоп этилган тадқиқот натижасига кўра, ухлашдан ярим соат аввал истеъмол қилинган 30 грамм оқсил нафақат семиртирмайди, балки озишга ҳам ёрдам беради. Ушбу маҳсулотларни тунда ейиш «мумкин» деб эмас, балки «зарур» деб билиш керак.

Творог

Фото: «Домашний очаг»
Творогда оқсил модда кўп бўлишига қарамай, организм учун керакли бўлган кальцийга бой. Айниқса, аёллар кальций етишмовчилиги туфайли менопауза ва ундан кейинги жараёнда азият чекади. Бу вақтда суяк, бўғим ва тишлар мўртлашиб қолади. Шунингдек, творогни ёғсиз турини танлашга шошилмаслик зарур. Сабаби у қон томирлари ва юрак саломатлиги учун зарур, шунингдек, вазн йўқотишда ҳам ёрдам беради.

Бодом ва ёнғоқ

Фото: «Домашний очаг»
Ёнғоқ жуда кўп калорияли маҳсулот бўлишига қарамай, уларни мунтазам ва эҳтиёткорлик билан тановул қилиш вазн ташлаш ва чиройли қоматга эга бўлишда ёрдам беради. Энг асосийси, меъёрни оширмаслик ва кун давомида бир ҳовучгина истеъмол қилиш тавсия этилади. Ёнғоқнинг деярли барча турлари оқсилга бой, аммо энг фойдали бўлганлари думалоқ ёнғоқ ва бодомдир. Улар таркибида E витамини, шунингдек, юрак учун фойдали бўлган магний ва селен мавжуд. Шунинг учун ҳам кечалари бир ҳовуч ёнғоқ истеъмол қилиш тавсия этилади.

Моцарелла пишлоғи

Фото: «Домашний очаг»
Ушбу пишлоқнинг 100 граммида 6 грамм оқсил, 1 грамм углевод ва атиги 100 ккал мавжуд. Моцарелланинг таркибида кўплаб D витамини бўлиб, бу витамин барчага қуёшсиз кунларда етишмайди. Саломатлик ҳамда гўзаллик учун ушбу пишлоқдан тунда тановул қилиш керак.

Тухум

Фото: «Домашний очаг»
Агар тўғри овқатланиш мутахассислари энг фойдали маҳсулотни танлаши керак бўлса, улар, эҳтимол, тухумни афзал деб билади. Оқсил, D витамин ва минералларга бой тухум маҳсулоти нафақат нонушта, балки кечки овқат учун ҳам мос келади.

Тофу

Фото: «Домашний очаг»
Вегетариан парҳезида бўлганлар диққатига, рацион таркибида оқсил моддаларини назорат қилиш жуда муҳим. Тофу эса етарли миқдорда оқсил олишга ёрдам берадиган ажойиб таом ҳисобланади. Ушбу маҳсулот билан кечки овқатни бехавотир истеъмол қилиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ортиқча вазндан халос бўлиш учун тунда истеъмол қилиниши керак бўлган 5 та маҳсулот