Фото: «Sunhome.ru»
Грипп, шамоллаш каби касалликларни даволаш ва олдини олишда ҳеч қандай таъсир кўрсатмайдиган бир қанча халқ табобати усуллари мавжуд. Бу ҳақда Россия педиатрлар иттифоқи аъзоси Ирина Добрецова «Ридус»га сўзлаб берди.
Энг бефойда усуллар орасида қайнатилган картошка билан ингаляция қилиш ҳам бор. Шифокорнинг сўзларига кўра, ушбу усул нафақат фойда бермайди, балки хавфли ҳамдир. Негаки, шиллиқ қаватларни куйдириб қўйиши ҳеч гап эмас. Болаларни даволашда мазкур усулни зинҳор қўлламаслик керак, дея таъкидлайди педиатр.
Иккинчи шубҳали восита — тоғорадаги иссиқ сувга оёқларни солиб ўтириш. Грипп ва ЎРВИда бу ҳеч қандай ёрдам бермайди. Бундай ванналардан бошқа мақсадларда фойдаланган маъқул. Масалан, ишдан сўнг стрессни олиш учун айни муддао. Бунда илиқ сувга хушбўй мойлар, оёқни массаж қилувчи шарчалар қўшиш тавсия этилади.
Вирусли респираторли касалликларни олдини олишда лимон, аскорбинка ва С витаминининг бошқа манбаларидан фойдаланиш самара бермайди. Мазкур витамин организмнинг инфекцияларга мойиллигига таъсир кўрсатмаслиги илмий жиҳатдан исботланган.
Унинг фикрича, саримсоқли «тумор» ҳам ҳеч қандай фойда бермайди.
«Саримсоқни бўйинда ёки чўнтакда олиб юриш — ҳамкасб ва қўшниларни қўрқитишнинг яхши усули. Бу коронавирус пандемияси даврида ижтимоий масофа сақлаш учун ажойиб чора», — дейди Добрецова.
Шифокор қўл ювиш, юзни ушламаслик, одамлар тўпланадиган жойларга бормасликни тавсия этади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Сайхунободда қарздор отадан салкам 75 млн сўм алимент пуллари ундирилди
Қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан сўмга алмаштириб олган шахслар ушланди
Мигрень, кластер цефалгия, зўриқиш... Бош оғриғининг неча тури мавжуд?
АҚШда 10 ёшли бола полицияга қўнғироқ қилиб, математикадан уй вазифасини бажаришда ёрдам сўради
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди