3 030
Ҳар бир замонавий она билиши керак бўлган шифокор Комаровскийнинг 10 та олтин қоидаси
Фото: «Лиза»
Айрим ота-оналар таржрибали шифокор таклиф қилган даволаш ҳамда таълим усулларидан рози бўлмайди. Аммо уларни синаб кўрганлар эса ҳеч қачон атрофдагилар берадиган маслаҳатлар билан яшамайди.
Хонадаги ҳаво салқин ва нам бўлиши керак
Хонадаги тоза ҳаво ва намлик нафақат бола учун ҳаётий зарурат ҳисобланади, балки кучли иммунитетнинг ҳам кафолатидир. Айнан бундай муҳит касалликлардан тезроқ қутулиш ва уларнинг олдини олишда ҳам самарали ёрдам беради. Шифокор Комаровский хонанинг ҳарорати 16-18 даража, намлик эса 50-70 фоиз бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Ва, албатта, болани ёшлигидан елвизакдан қўрқитмаслик ва касал бўлмасликка ўргатиш учун мунтазам равишда хонада ҳаво тозаланиб туриши керак.
Шунингдек, шифокорнинг тавсиясига кўра, ҳар куни барча жойни намлаб тозалаш ва махсус қурилма – намлагичдан фойдаланиш керак. Айниқса, юмшоқ ўйинчоқлар ва гиламлар чанг тўпловчи буюм бўлиб, албатта, улардан қутулган яхши.
Болаликдан чиниқтириш керак
Шифокор Комаровскийнинг китобларида чўмилишга бағишланган мавзулар мавжуд. Унинг фикрига кўра чўмилиш боланинг гигиенаси учун эмас, унинг чиниқиши учун муҳим.
Бунинг учун бола чўмилаётганда ҳаммомнинг эшиги очиқ бўлиши, сув ҳароратини ҳар куни иссиқдан совуққа пасайтириб бориши керак. Вақт ўтиши билан бутун жараён 30 дақиқа давом этиши зарур. Бола чўмилиб бўлгандан сўнг уни шамоллатилган хонага олиб кириш, кийинтириш ва ётқизиш керак.
Бола соғлиғининг жавобгарлиги фақат ота-онага тегишли
Мутахассис кўплаб болаларнинг касал бўлиш сабабини ота-оналар соғлиққа нотўғри муносабат бўлишида, деб ҳисоблайди. Яъни бола мунтазам равишда шамоллаб турса, биринчи навбатда унга қандай эътибор берилаётганини ўйлаш керак. Масалан, тўғри кийиниш, дам олиш, тана касалликларига дош беришда ёрдам бериш.
Шунингдек, саводхонлик даражасини ошириш ҳам муҳимдир. Ахир боланинг саломатлиги биринчи ўринда ота-онага тегишли. Шунинг учун болани сўғлом ва бақувват бўлиб ўсиши учун ақл билан иш тутиш керак.
Овқатга мажбурлашнинг кераги йўқ
Болани овқат ейишга мажбурлаш номақбул усул ҳисобланар экан. Унинг сўзларига кўра, агар бола овқатланишга мажбур қилинса, у ҳеч қачон очлик ҳисини сезмай улғаяверади. Агар боланинг иштаҳаси унчалик яхши бўлмаса, болаларнинг жисмоний фаоллигини ошириш ҳақида ўйлаш керак бўлади.
Бундан ташқари, болага ширинликлар ва газланган ичимликларни чеклаш яхши. Бунинг учун унинг ўрнига қуритилган мева, асал, мевали чой шарбати ва мевали ичимликлар тавсия этилади.
Кўпгина ҳолларда дори-дармонлардан воз кечиш мумкин
Агар педиатр бола текширувидан сўнг айнан битта дорини ёзмаган бўлса, демак, тавсиялар орасида айтиб ўтган бўлади. Бу вақт ичида айрим ота-оналар шифокорни малакасизга чиқаради.
Шифокор Комаровский болаларда айрим касалликлар бўлса, унинг ичини дори воситаларига тўлдириш шарт эмас, деб айтади. Қайта тикланиш учун тўғри шароитларини танлаб олиш керак, шундагина тана барчасини ўзи ҳал этади. Бунинг учун уйда исталган ҳароратни сақлаш, хонани намлаш, тозалаш ишларини мунтазам олиб бориш кичкина беморнинг саломатлиги учун муҳимдир.
Ортиқча витаминдан фойдаланмаслик зарур
Шифокор Комаровский витамин овқатга қўшимча эмас, балки шифокор тайинлаши керак бўлган тўлиқ дори эканлиги такрорлашдан чарчамайди. Болани ўз-ўзича даволаш ва витаминлар бериш, назорат қилинмаган жараён жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Сайр касалликнинг олдини олишда ёрдам беради
Шифокорнинг сўзларига кўра, кундалик юриш ҳар қандай касалликнинг олдини олади. Боланинг соғлиғига ҳисса қўшади. Айниқса, уйқудан олдинги сайр жуда фойдали. Бундай дамда болалар қанча кўп сайр қилса, шунча яхши. Уйқу, овқат, ишдан ташқари вақтни сайр қилишга бағишлаши зарур. Бундан ташқари, фарзандларга болалигиданоқ очиқ ҳавода сайр қилишга муҳаббатни шакллантириш муҳимдир. Қўзиқорин, ўрмон ва балиқ ови каби ажойиб ғоялар билан бутун оилани сайрга сафарбар қилиш мумкин.
Дала-ҳовлида дам олиш денгиздан кўра яхшироқ
Одатда денгизга саёҳат узоғи билан бир ҳафта давом этади. Бу пайтда кичкина саёҳатчиларнинг организми иқлим ва ҳароратга мослашиши керак. Баъзан бу қисқа ўзгаришлар доим ҳам фойдали бўлавермайди. Аммо болаларни қишлоқ ҳовлиларига юбориш соғлиқ учун самарали ечим. Ёз бўйи тоза ҳаво, қуёш тафтида бола чинакамига чиниқади. Унинг ялангаёқ, оч ҳамда тенгдошларига қўшилиб турли хил ўйинларни ўйнаши унинг иммунитетини мустаҳкамлайди.
Болани иссиққа ўраб ташлаш мумкин эмас
Шифокор Комаровский болани тўғри кийинтириш кераклиги ҳақида таъкидлайди. Уни ортиқча иссиқ кийимлардан халос қилиш керак. Аслида шамоллаш совуқ ёки илиқ ҳаводан эмас, балки иссиқликдан келиб чиқади. Шунингдек, ҳаддан ортиқ иссиқлик модда алмашинуви жараёнини тезлаштириб юборади. Одатда катталар учун ҳаво илиқ бўлса, бу болалар учун иссиқ ҳисобланади,
Иммунитетни оширишга уринмаслик керак
Бу айнан қўшимча дори воситаларини қабул қилиш билан боғлиқ. Шифокор Комаровский бу йўл билан иммунитет ошмаслигига амин. Шунинг учун барча турдаги иммуномодуляторлардан фойдаланиш тавсия этилмайди. Бу шунчаки тиббиёт билан боғлиқ тижорат бўлиши мумкин. Бола иммунитетини оширишда энг яхши тасдиқланган усул – ёшликдан соғлом турмуш тарзини сингдиришдан иборат. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизовнинг ДХХ раислигидан ҳайдалгани тасдиқланди
Россиянинг Днипрога зарбаси НАТОни Украинани қўллаб-қувватлашдан қайтара олмайди
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади