18:29 / 21.10.2020
4 793

Организмга C витамини етишмаётганининг яққол белгилари

Организмга C витамини етишмаётганининг яққол белгилари
Фото: Healthline
Витамин ва микроэлементларнинг инсон саломатлигидаги роли беқиёс. Уларнинг етишмаслиги эса соғлиқ ва ташқи кўриниш билан боғлиқ турли муаммоларга сабаб бўлади.

Капиллярларнинг кенгайиши
Американинг Мичиган университети олимларининг таъкидлашига қараганда, ҳатто оз миқдорда C витамини етишмаслиги ҳам купергоз, яъни томирли тўрчаларга сабабчи бўлади. Ушбу муаммонинг олдини олиш ёки бартараф этиш учун цитрус мевалар, қорағат ва брокколини рационга киритиш керак. Шундан кейин кўп ўтмай ижобий натижани кузатиш мумкин бўлади.

Яра ва шилинишлар тез битмайди
Таом тайёрлаётган вақтингизда тўсатдан қўлингизни кесиб олган бўлсангиз ва бир неча ҳафта ўтса ҳамки битмаётган бўлса, бу C витаминининг етишмаётганидан дарак беради. Гап шундаки, айнан мазкур элемент коллоген синтезига жавоб беради: унинг етишмаслиги тери тиклана олмаслигига сабабчи бўлади. Шунингдек, эрта қариш ҳам организмда C витамини кам экани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Қуруқ соч ва тери
Бу борада ҳаммаси бошқачароқ, тери ва сочда исталган микроэлемент етишмаганда тақдирда ҳам муаммо кузатилади. Организмдаги маълум модданинг етишмаслиги ички аъзолар фаолиятидан ташқари, ташқи кўринишда ҳам акс эта бошлайди. Тери аввалгидан қуруқлашади ва сочда ҳам худди шундай ҳолат кузатилади.

Юз терисининг сўлғин кўриниши
Бунда ҳам ечим ортиқча ҳаракат талаб қилмайди, шунчаки C витаминига бой маҳсулотларни канда қилмаслик керак холос. Аммо бу борада эҳтиёткор бўлишни ҳам унутмаслик керак. Чунки крем ёки зардоб таркибида мазкур компонент миқдори кўп бўладиган бўлса, унда истеъмол борасида меъёрни билган яхши. Шунингдек қуёш нурларидан ҳам сақланишга ҳаракат қилиш керак, негаки ультрабинафша нурлари таъсирида юзда пигмент-доғлар пайдо бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Организмга C витамини етишмаётганининг яққол белгилари