23:43 / 29.10.2020
3 150

Организмда витамин етишмовчилигидан дарак берувчи аломатлар

Организмда витамин етишмовчилигидан дарак берувчи аломатлар
Фото: «Euorodon.ru»
Авитаминоз ёки гиповитаминоз − умуман олганда жуда кенг тарқалган муаммо бўлиб, айниқса, куз фаслида витамин етишмаслиги ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ долзарб бўлиб қолади. Витамин етишмаслиги атроф-муҳит омиллари таъсири, организм учун зарур бўлган витаминлар камлиги, нотўғри овқатланиш натижасида юзага келади.

Шунингдек, витамин етишмовчилиги қуруқ теридан тортиб, томир тортишигача бўлган турли хил аломатлар орқали намоён бўлади. Қуйида витамин етишмаслигининг 6 та белгиси ҳақида батафсил маълумот билан танишинг.

Тери билан боғлиқ муаммолар
Биринчидан, витамин етишмаслиги терининг ҳолатига таъсир қилади. Намлантириш воситасидан қанча кўп фойдаланилган тақдирда ҳам тери қуруқ ва майда тошмалардан иборатлигича тураверади. Бундан ташқари, авваллари бундай ҳолат кузатилмаган бўлса-да, юзда ҳуснбузар ва қизаришлар пайдо бўлади. Кўпинча, бундай ўзгаришлар C ва E витаминлари етишмаслигини кўрсатади. Чунки ушбу витаминлар туфайли тери намланади, озиқланади ва коллаген ишлаб чиқаради.

Шиш
Шиш жуда кўп ҳолатлар сабабидан бўлиши мумкин. Масалан, етарли миқдорда суюқлик ичмаслик, ортиқча туз, спиртли ичимликлар ва шакар истеъмол қилиш. Аммо кунига 2,5 литр сув ичиш ва юқоридаги маҳсулотлар истеъмолини тўхтатишдан кейин ҳам шиш йўқолмаса, муаммо катта эҳтимоллик билан витамин етишмаслигидандир.

Мушаклар заифлиги
Витамин етишмаслигининг яна бир аломати бўғимларнинг тўсатдан заифлашуви, уйқусизлик, бармоқ учи ёрилиши, ҳаракатнинг сустлашувидир. Ушбу аломатлар анча жиддий витамин етишмаслигидан дарак беради. Шунинг учун юқоридаги аломатлар пайдо бўлганидан дарҳол шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Сочлар ва тирноқлар мўртлашуви
Витамин етишмаслиги туфайли тирноқлар хира ва мўрт бўлиб қолади. Уларни парваришлайдиган маҳсулотлар бунга ёрдам бермайди. Витамин етишмаслигидан тирноқ пластинкасининг оқариши, чуқурча ёки доғлар пайдо бўлади. Шунингдек, бу даврда сочларнинг кўп тўкилиши, хиралаши кузатиладиган ҳолат ҳисобланади.

Ёмон концентрация
Витамин етишмаслиги ҳаттоки асаб тизимига ҳам таъсир қилади. Иш унумдорлигининг пасайиши, диққатни жамлаш ва хотиранинг сустлиги, чарчоқ ва асабийлик кузатилиши мумкин. Агар илгари қилинган ишнинг учдан бирига ҳам куч етмаса, демак, шифокор кўригидан ўтиш вақти келган.

Ошқозон бузилиши
Организмда овқат ҳазм қилиш тизими танадаги витамин ва минералларга жуда сезгир. Агар бу мувозанат бузилгудек бўлса, ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммолар эҳтимоли катта. Ошқозон оғриғи, ич қотиши ва диарея витамин етишмаслигининг белгиси сифатида қаралади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Организмда витамин етишмовчилигидан дарак берувчи аломатлар