date
views 3 668

Шифокор коронавирус беморлари икки нарсадан сақланиши лозимлигини айтди

Шифокор коронавирус беморлари икки нарсадан сақланиши лозимлигини айтди
Коронавирусга чалинган беморлар шўр овқат камроқ ейишлари ва спиртли ичимликлар истеъмол қилмасликлари керак. Бу ҳақда «Спутник» радиоси терапевт Филипп Кузменкога асосланиб хабар берди.

«Биз сув-туз балансини сақлашимиз керак. Коронавирус инфекцияси юқтирганлар тузли овқатлардан сақланиш керак. Кўп миқдорда шўр балиқ, тузланган бодринг ва бошқаларни истеъмол қилманг. Бунинг ўрнига сиз кўпроқ сув ичишингиз керак», - деди шифокор.

Унинг сўзларига кўра, шўр овқат қонни қуюқлаштиради, бу коронавирусда учун зарарли. Шифокорга кўра спиртли ичимликларни истеъмол қилишни чеклаш керак, чунки бу тананинг сувсизланишига сабаб бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Шифокор коронавирус беморлари икки нарсадан сақланиши лозимлигини айтди