Фото: Getty Images
Саломатлик фақатгина насл билан эмас, ҳаёт тарзи ва овқатланиш билан ҳам боғлиқ бўлади. Сиз истеъмол қиладиган маҳсулотларнинг қанчалик фойдали ёки зарарли экани нафақат ҳозир балки кейинчалик ёшингиз ўтганида ҳам соғлигингизда акс этиши мумкин.
Омега-3 ёғ кислотасига бой маҳсулотларни истеъмол қилиш
Парҳезшунослар ёшлик ёғи деб атайдиган Омега-3, қондаги «ёмон» холестеринни камайтиради, яллиғланишни бартараф этади, саратон хавфи ҳамда юрак хуружи ва инсультни олдини олади. Шунингдек, мия фаолияти учун ҳам аҳамиятли ҳисобланади. Тадқиқотларда аниқланишича, ушбу фойдали элементга эга бўлиш учун ҳафтасига икки марта икки порция балиқ истеъмол қилиш кифоя.
Кўпроқ клетчатка истеъмол қилиш
Вазни ортиб кетмаслиги ҳақида қайғурадиган кишилар учун дуккакли, сабзавот ва клетчаткага бой маҳсулотлар айни муддао. American Journal of Clinical Nutrition журналида эълон қилинган тадқиқотда ёзилишича, ҳар 10 гр клетчатка юрак ишемик касаллигидан вафот этиш хавфини 17 фоизга камайтиради. Бундан ташқари, клетчатка қондаги қанд миқдорини меъёрда ушлайди, юракни мустаҳкамлайди.
Сабзавот ва мевалар
Таомларингиз саломатлигингиз учун фойдали бўлишини истасангиз, мева ва сабзавот истеъмол қилишни канда қилманг. Уларнинг таркибидаги ранг-баранг бўлишига сабаб бўладиган модда ва антиоксидантлар ҳужайраларни шикастланиши ва эрта қаришини олдини олади.
Зайтун ёғи истеъмол қилиш
2019 йилда узоқ умр кўришга ҳисса қўшадиган деб тан олинган зайтун ёғида сут бези ва йўғон ичак саратони келиб чиқишини олдини олиш хусусиятига эга бўлган полифенол антиоксидантларининг конидир. Шунингдек, кекса ёшдаги кишилар зайтун ёғи истеъмол қиладиган бўлса, инсульт ривожланиш хавфи 41 фоизга камаяди.
Кам гуруч истеъмол қилиш
Жигарранг гуруч клетчатка ва магнийнинг кони ҳисобланади, иккинчи турдаги қандли диабет, ҳатто саратоннинг айрим турларининг ривожланиш хавфини олдини олади. Оқ гуруч эса калориянинг кони ва ундан ҳеч қандай фойда йўқ.
Оқсилни канда қилмаслик
Оқсил организмда шикастланган ва зарарланган ҳужайраларни тиклаш хусусиятига эга. Рационингизнинг учдан бир қисми ўсимлик ёки ҳайвон оқсилидан ташкил топиши керак. Ёш ўтгани сайин ҳужайраларнинг оқсилга бўлган эҳтиёжи ортиб бораверади.
Кўпроқ суюқлик ичиш
Суюқлик ичинг нафақат саломатлик, балки киши ўзини яхши ҳис қилиши учун ҳам муҳим. Етарли миқдордаги суюқлик ичаклар фаолиятига ёрдам беради, қон-томирларга ҳам ижобий таъсир кўрсатади, моддалар алмашинувини яхшилаб, кайфиятни кўтаради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Россиянинг Днипрога зарбаси НАТОни Украинани қўллаб-қувватлашдан қайтара олмайди
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг акаси ишдан олинди
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи