19:13 / 06.12.2020
4 932

Меъёрдан оширилса, хавфли ҳисобланувчи 10 та маҳсулот

Меъёрдан оширилса, хавфли ҳисобланувчи 10 та маҳсулот
Фото: «Домашний очаг»
Албатта, қуйидаги маҳсулотлар фойдали, лекин улар меъёридан ошганда зарарига ишлай бошлайди. Баъзан эса инсон ўлими билан якун топиши ҳам мумкин. Шунинг учун ушбу маҳсулотларни меъёридан ортиқча истеъмол қилмаслик тавсия этилади.

Соя соуси
2013 йил виржиниялик 19 ёш йигит дўстлари билан жанжаллашиб, бир литр соя соусини ичиб юборган. Йигит ўша заҳоти комага тушган ва қонида кўп миқдордаги туз туфайли гипернатриемия касаллигидан аранг қутқариб қолинган. Хуруж йигит соусни ичганидан сўнг бошланган ва шифохонага етказилгунча у комага тушган. 5 соат мобайнида шифокорлар натрий миқдорини меъёрлаштиришга муваффақ бўлган, аммо йигит уйғонгунга қадар ҳам комадан чиқмаган. Шифокорлар беморни жуда омадли деб ҳисоблайди, чунки у қонда натрийнинг бундай концентрациясидан кейин ҳам ҳеч қандай асоратларсиз омон қолган биринчи инсон эди.

Чой
Арканзаслик 56 ёшли эркак жуда кўп совуқ чой ичиши натижасида буйрак етишмовчилиги касаллигини орттирди. У ҳар куни тахминан 16 стакан чой ичган ва 2014 йилда қаттиқ оғриқ, ҳолсизлик ва кўнгил айниши билан касалхонага ётқизилган. Шундан сўнг шифокорлар буйракларнинг жиддий зарарлангани ва умрининг охирига қадар диализда бўлишини аниқлаган. Буйракнинг шикастланишига қора чой таркибида ҳосил бўладиган осколит деб номланган модда (шунингдек, исмалоқ ва ровоч таркибида ҳам мавжуд) сабаб бўлган. Кунига 4-6 стакан қора чой хавфсиз, аммо 16 таси жуда кўп ва зарарли.

Мускат ёнғоғи
Оз миқдордаги мускат ёнғоғи хавфсиз, албатта. Аммо икки ош қошиқдан кўпроқ истеъмол қилинса, бу галлюцинацияга олиб келиши шубҳасиз. Шунинг учун ушбу маҳсулот ўтган асрнинг 90 йилларида машҳур бўлган. У енгил гиёҳванд модда сифатида ишлатилган. Мускат ёнғоғининг ҳаддан ташқари кўп истеъмолидан келиб чиқадиган ножўя таъсирлар бир неча соатдан кейин пайдо бўлади. Инсон бундай вақтда қўрқув, ташвиш каби туйғуларни бошдан кечиради.

Тиш пастаси
АҚШда ўтган асрнинг 90 йиллари бошларида фторли тиш пастасининг қутисида шундай огоҳлантириш мавжуд бўлган: «Ютиб юборманг! Болалар нўхатдек миқдорда фойдаланиши тавсия этилади». Албатта, агар тасодифан оддий тиш пастасининг бир қисми ютиб юборилса, ҳеч нарса содир бўлмайди. Ўта оғир ҳолларда ошқозон бузилиши мумкин. Фторли бирикмалар эса токсик бўлиб, бош айланиши, ошқозон оғриғи ва баъзи ҳолларда ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

Карам маҳсулотлари
Гулкарам, брокколи ва карам, албатта, жуда фойдали, чунки таркибида антиоксидантлар ва кўплаб витаминлар мавжуд. Аммо уларнинг меъёрдан ортиғи соғлиқ учун зарарли бўлиши ҳам мумкин. 2011 йилда бир киши Рождество кечки овқатида Брюссель карамини истеъмол қилиб, касалхонага ётқизилган. Беморнинг юраги сунъий бўлиб, унинг ишлашини таъминлаш учун доимо антикоагулянтларни қабул қилган. Қонни қуюлтирувчи К витаминининг жуда кўп миқдори дори-дармонларнинг таъсирини тўсиб қўйган ва бемор юрагида муаммо пайдо бўлган. Касалликнинг сабаби аниқлангач бемор тезда тузалиб кетган. Шунингдек, қалқонсимон без фаолияти суст бўлган инсонларга карам маҳсулотларини истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Тунец балиқлари
Тунец одатда ҳомиладор ва ёш болалар учун тавсия қилинмайди. Чунки хом, қайнатилган ва консерваланган тунец таркибида симоб мавжуд бўлиб, у бошқа балиқларда ҳам учрайди. Симоб билан заҳарланишнинг дастлабки белгиларига оёқ-қўлларда оғриқ, титроқ ва кўришда муаммолар киради. Шунингдек, симоб билан заҳарланиш хотирага ҳам таъсир қилади ва салоҳиятни сусайтиради. Оғир ҳолларда буйрак муаммолари, нафас қисилиши ва ўлим ҳолати билан якунланади.

Оғриқ қолдирувчи малҳам
Бундай воситалар оғриқни енгиллаштиради, аммо уларни кўп ишлатиш мумкин эмас. Малҳам ташқи восита бўлишига қарамай, тери тешиклари орқали қонга киради. 2007 йил 17 ёшли спортчи Ариэл Нюман малҳамдан ҳаддан ташқари кўп миқдорида фойдалангани туфайли вафот этган.

Қизилмия
Қизилмия 40 ёшдан ошганлар учун хавфли бўлиши мумкин. Уни мунтазам ишлатиш натижасида юракда муаммолар пайдо бўлади. Қизилмия таркибида глицирризин мавжуд бўлиб, у калий миқдорини пасайишига олиб келади. Икки ҳафта давомида ушбу маҳсулотни мунтазам истеъмол қилиш қон босими ва юрак етишмовчилигини келтириб чиқаради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Меъёрдан оширилса, хавфли ҳисобланувчи 10 та маҳсулот