00:17 / 08.12.2020
5 036

Тўйиб ухламасликнинг организмга қандай зарарлари бор?

Тўйиб ухламасликнинг организмга қандай зарарлари бор?
Фото: Freepik
Уйқу киши саломатлиги ва киши ўзини қандай ҳис қилишига таъсир кўрсатади. Тиниқиб ухламаслик ва унинг етарли бўлмаслиги турли муаммоларга олиб келиши мумкин.

Иштаҳа карнай бўлиши
Қовурилган картошка, ширинлик ва бошқа зарарли овқатларни истеъмол қилишни исташ бекорга бўлмаслиги мумкин. Гап шундаки, уйқу етишмаганда организмда тўқлик гармони — лептин ишлаб чиқарилиши камаяди ва киши тўқликни ҳис қилмаслиги мумкин.

Вазн ортиши
Рационингиз жойида ва сиз нафсингизни тийган тақдирда ҳам вазн йиғишингиз сабаби уйқу етишмаслиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Уйқусизлик метаболизмнинг ёмонлашиши: моддалар алмашинуви секинлашиб, организм эринчоқ бўлиб, ёғ тўплана бошлайди, ёғлар эса қорин ва бўксада йиғилади.

Жиззакилик
Арзимаган нарсаларга ҳам асабийлашиш, баланд овозлар, транспорт кутиш кабилардан ҳам аччиқлансангиз, асаб тизими дам олишингиз кераклигига ишора қилаётган бўлиши мумкин.

Хотира сусайиши
Авваллари кун давомида қилиниши керак бўлган ишлар ёдингиздан кўтарилмаган бўлса-ю, эндиликда калитни қаерга қўйганингизни ҳам эслай олмаслигингиз ҳам уйқусизлик билан боғлиқ. Гап шундаки, психикангиз фақат зарур нарсаларга диққат қаратиб, кераксиз нарсаларга эътибор қилмасликни маъқул билади.

Қарор қабул қилишга қийналиш
Танлов борасида бир фикрда тўхтала олмаслик ҳам бекорга эмас. Мия чарчагани ва дам олмагани сабаб бир тўхтамга кела олмаслик мумкин.

Диққатнинг сусайиши
Стол қиррасига урилиб кетиш, қаҳва ичаётганда тўкиб юбориш, телефонни қўлдан тушиб кетиши кабилар уйқусизлик сабаб мотор функцияси сусайиши, бунинг оқибатида эса диққат бузилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Йиғлоқи бўлиб қолиш
Арзимаган нарсаларга кўз ёш тўкиш, йиғлоқи бўлиб қолиш ҳам уйқусизликка хос симптомлардан.

Тез-тез шамоллаш
Уйқу вақтида организмда иммунитетни мустаҳкамлайдиган модда — ситокин ишлаб чиқарилади. Уйқусизлик сабаб эса кишида шамоллаш ва касалликлар қайталаниши мумкин.

Кўриш қобилиятининг сусайиши
Бирор предмет ёки буюмни кўришга қийналиш, кўриш учун кўзни қисиб қараш ҳам уйқусизлик сабаб кўз мушакларининг тикланишга қийналиши билан боғлиқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тўйиб ухламасликнинг организмга қандай зарарлари бор?