Фото: «B17.ru»
Коронавирусни бошидан ўтказган беморларда кузатиладиган асосий аломатлардан бири бу сурункали чарчоқдир. Ушбу ҳолатдан халос бўлиш учун ҳаракат қилиш керак, дейди Италия умумий амалиёт шифокорлари федерацияси бош котиби Сильвестро Скотти.
Шифокорнинг таъкидлашича, ўзини изоляция қилган 700 минг бемордан 200 минг нафари коронавирус асоратларини бошидан ўтказади.
Карантин ҳолатида бўлганда ҳам кун тартибига ўртача жисмоний юкламаларни киритиш мумкин, деди Скотти. Бундай жисмоний тарбия учун спорт анжомлари ҳам талаб этилмайди.
— Имкон қадар 4-5 минг қадам босиш, зинапоядан кўтарилиш (йўлда ҳеч кимни учратмасангиз бўлгани), ҳеч бўлмаса чорак соат велотренажёр тепкисини айлантириш лозим. Оддий машқларни бажариш тавсия этилади. Энг асосийси, чарчоқ ҳисси пайдо бўлганда тўхтаб қолмаслик, — дея маслаҳат берди шифокор.
Мутахассиснинг фикрича, баъзи ҳолларда доимий чарчоқ ҳисси психологик сабабларга кўра келиб чиқиши мумкин. Ҳол-аҳволга руҳий тушкунлик, кам ҳаракат турмуш тарзи ва уйда ишлаш таъсир қилади. Шунга кўра, Скоттининг фикрича, коронавирусга чалинганларнинг аҳволини ва соғайгандан кейин ҳолатини кузатиб борадиган дастур ишлаб чиқиш зарур. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро молия бозори шарҳи...
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби тасдиқланди
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?