12:02 / 02.01.2021
2 120

Янги йилнинг аввалида амалга оширилиши керак бўлган 7 та муҳим иш

Янги йилнинг аввалида амалга оширилиши керак бўлган 7 та муҳим иш
Фото: «Домашний очаг»
Янги йилда барча ўзгаришни истайди, шунинг учун эски йил сўнгида режа ва мақсадлар тузиб, уни, албатта, амалга оширишга ўз-ўзига ваъда беради. Аммо байрам зиёфати, тонггача ухламаслик ва кўп таом истеъмол қилиш натижасида кириб келган йилнинг биринчи куниданоқ белгиланган тартиб-қоидаларни бузиш бошланади.

Кунни соғлом нонушта билан бошлаш
1 январь кечаги зиёфатдан қолган салат ва бир қанча егуликлар истеъмол қилинадиган анъанавий кун ҳисобланади. Аммо ушбу анъанани бузган ҳолда, майли кеч бўлса-да, кунни соғлом нонушта билан бошлаш тавсия этилади. Бутун оила даврасида мева ва сабзавотлардан тайёрланган витаминларга бой нонушта тайёрлашга ҳаракат қилиш керак.

Янги фаолият турини бошлаш
Бирор спорт тури билан ҳар бир инсон мунтазам равишда шуғулланиши керак. Йил давомида ўзингиз учун қизиқ бўлмаган спорт тури билан шуғулланишга тўғри келган бўлса, байрамдан сўнг таътил давомида қизиқарли спорт тури ёки бошқа фойдали машғулот танлаш имкони мавжуд.

Медитация дастурини юклаш
Медитация — стрессни енгиш учун энг яхши усул. У орқали тушкунликка тушиш ва сурункали оғриқларни енгиш мумкин. Бунинг учун медитация дастурларини иложи борича эртароқ юклаб олиш тавсия этилади.

Кичикроқ мақсад сари интилиш
Кўпчилик олдига қўйган катта мақсадига эриша олмаса, кейинчалик у ташвиш ёки танқидга сабаб бўлади. Шунингдек, мақсадлар кундалик режаларга асосланган ва амалга ошириш имкони мавжуд бўлса, янада яхши. Унга тезроқ етишиш ва бундан мамнун бўлиш ҳиссиёти эса ҳар қандай кишига мислсиз энергия бахш этади.

Шукроналик рўйхатини тузиш
Декабрь ойида йил натижалари сарҳисоб қилинади, қишки таътилда эса кимларга ва нималар учун миннатдорлик билдириш кераклигини ёзиб чиқиш мумкин. Бундан ташқари янги йилдан бошлаб ҳар куни ухлашдан аввал кичик ва арзимас бўлса-да, кун давомида бўлиб ўтган воқеаларга нисбатан шукроналик рўйхатини тузишни унутмаслик керак.

Ҳордиқ чиқариш
Таътил ҳордиқ чиқариш учун бўлмаса, нима учун керак? Янги йилдан бошлаб то таътил тугагунга қадар аввалгидан кўра кўпроқ, кундузи камида 40 дақиқа ухлаш керак. Бу нафақат соғлиқ учун фойдали, балки кайфиятга ҳам таъсир қилади.

Дўстлар билан учрашув
Таътил дўстлар билан учрашув ташкиллаштириш учун энг қулай вақт. Бундай вақтда иш ёки бошқа муаммолар безовта қилмайди. Албатта, бу каби учрашувлар зарарли ичимликларсиз, айниқса, табиат қўйнида бўлса, йиллик чарчоқлар ўрнини тетиклик эгаллайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Янги йилнинг аввалида амалга оширилиши керак бўлган 7 та муҳим иш