20:13 / 05.01.2021
2 458

Салатларни ташқи кўриниш ҳамда саломатлик учун янада фойдали қилувчи 5 та маҳсулот

Салатларни ташқи кўриниш ҳамда саломатлик учун янада фойдали қилувчи 5 та маҳсулот
Фото: «Домашний очаг»
Ортиқча вазн ташлашнинг энг самарали усули бу – кўпроқ салат истеъмол қилишдир. Аммо салат тановул қилиш нафақат қоматни яхшилашда, балки саломатлик борасида ҳам фойдали бўлиши учун ҳам қуйидаги оддий қоидаларга амал қилиш тавсия этилади.

Ёғ қўшилган салатлардан воз кечмаган маъқул
Одатда сабзавот ва кўкатлардаги витамин ва фойдали моддалар ёғда эрийди. Шунинг учун салат тайёрлашда ёғдан фойдаланиш зарур, акс ҳолда улар кутган натижани бермайди. Бундан ташқари, ўсимликларга асосланган тўйинмаган ёғли кислоталар қон томирлари ва юракка ижобий таъсир ўтказади. Шунингдек, қондаги қанд миқдорини назорат қилишга ёрдам беради. Мутахассислар салатга икки ош қошиқ ёғ ва бирозгина сирка қўшишни жуда самарали деб ҳисоблайди.

Кўкатлар қўшишни унутмаслик лозим
Райҳон, петрушка, кинза, исмалоқ ва салат барги турли хил касалликларга қарши курашишда ёрдам берадиган фойдали антиоксидантларга бой. Шунингдек, кўкатларнинг ёқимли таъми туфайли салатларни фойдасизга чиқарувчи ёки ортиқча калорияга эга маҳсулот қўшишга ҳожат қолмайди.

Фото: «Домашний очаг»
Оқсиллардан унумли фойдаланиш керак
Ёнғоқ, писта, пишлоқ, балиқ ва товуқ гўшти салатни нафақат мазали қилади, балки узоқ вақтгача организмда тўқлик ҳисини беради. Энг муҳими, уларни белгиланган миқдорда истеъмол қилиш зарур.

Турли хил мева ва сабзавотлар ҳам қўшиш фойдали
Салат таркибида қанча кўп мева ва сабзавотлар бўлса, улар шунча фойдали саналади. Сабаби уларнинг таркибида кўплаб витамин ва минераллар мавжуд. Сабзи, бодринг, булғори қалампири, брокколи, нўхат, қулупнай, малина ва нок – ушбу маҳсулотлардан иложи борича тез тез салатлар тайёрлаб туриш тавсия этилади.

Фото: «Домашний очаг»
Қуритилган нонларни рад этган афзал
Қуритилган нон бўлаклари кўплаб мазали салатларнинг таркибий қисми ҳисобланади, аммо улар деярли фойдали эмас. Одатда уларнинг таркибида енгил углеводлар жуда кўп, озуқавий моддалар эса аксинча. Шунингдек, уларнинг таркибидаги гликемик индекснинг юқорилиги туфайли қонда қанд миқдори кескин кўтарилиши натижасида танада тез-тез очлик ҳиси пайдо бўлиши кузатилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Салатларни ташқи кўриниш ҳамда саломатлик учун янада фойдали қилувчи 5 та маҳсулот