18:44 / 09.01.2021
2 622

Тишларни тозалашда чўтка ўрнини босувчи 4 самарали маҳсулот

Тишларни тозалашда чўтка ўрнини босувчи 4 самарали маҳсулот
Фото: «BB.Iv»
Барчага маълумки, овқатланиш жараёнидан сўнг оғиз бўшлиғида кислота-ишқор мувозанати бузилади ва бу кариес ривожланишига олиб келади. Шундан сўнг тиш ва милк касалликлари янада авж олиши табиий. Бундан ташқари, тишлар орасида қолган озиқ-овқат зарралари ҳам хавфли бактерияларнинг кўпайишига ёрдам беради.

Энг яхшиси, овқатлангандан кейин дарҳол оғиз бўшлиғи совуқ сув билан чайилиши ва тиш оралари яхшилаб тозаланиши керак. Аммо бунинг иложи бўлмаса, тушлик ёки кечки овқат вақтида тишларнинг тозаланишига ёрдам берадиган баъзи маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади.

Олма
Ушбу меванинг мустаҳкам толаси худди тиш чўткаси каби бўлиб, оғиз бўшлиғидаги қоплама ва озиқ-овқат зарраларини бартараф эта олади. Бундан ташқари, олмадаги юқори кислоталилик хавфли бактерияларни йўқ қилади. Бу орқали тиш, милк ва оғиз бўшлиғида пайдо бўлувчи ёқимсиз ҳид ҳам бартараф этилади.

Сабзи
Қаттиқ сабзи тишларни механик тарзда тозалайди, шунингдек, сўлак ишлаб чиқаришни фаол рағбатлантиради. Бу эса оғиз бўшлиғидаги микроб ва тиш юзасидаги қопламаларни ювади. Шу билан бирга, сабзи B гуруҳи витаминларига бой бўлиб, улар гингевит касаллигининг олдини олишда ёрдам беради.

Кўкатлар
Кўкатлардан исмалоқ, карам ёки салат барглари ҳам тишни тозалаш хусусиятига эга. Уларнинг таркибидаги кальций ва B гуруҳи витаминлари милкларни ҳимоялаш ҳамда тишларни мустаҳкам қилишда ёрдам беради.

Пишлоқ
Пишлоқ тишларни қоплаб ўлувчи зарарли қопламани тозалаши учун юмшоқлик қилса-да, уни мунтазам истеъмол қилиш тишларни мўртлашувдан асрайди ва кариеснинг олдини олади. Унинг таркибида тиш эмалини мустаҳкамлайдиган, кариесга олиб келадиган хавфли кислота таъсирини меъёрлаштирадиган оқсил казеин мавжуд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тишларни тозалашда чўтка ўрнини босувчи 4 самарали маҳсулот