Фото: Freepik
Сиз истеъмол қиладиган таом ва егуликлар нафақат саломатлигингизда муаммо келтириб чиқариши, балки унинг бартараф бўлишига ҳам ҳисса қўшиши мумкин.
Авокадо
Саломатликнинг яхшиланишида ҳиссаси катта бўлган ушбу маҳсулот фойдалилиги билан мутахассислар эътирофига сазовор. Таркибидаги C ва E витамини сабаб эса юздаги ҳуснбузарларни кетишига ёрдам беради.
Брокколи
Бемаза экани таъкидланишига қарамай, ушбу маҳсулот фойдалилиги жиҳатидан бошқаларни ортда қолдиради. Таркибидаги А витаминлари комплекси, B ва K гуруҳи витаминлари терининг аҳволини яхшилаб, гўзал ва соғлом кўринишига сабабчи бўлади. Шу сабаб ҳам брокколини 10 дақиқага қайнаган сувга солиб кейин барра ҳолида истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Анжир
Магнийга бой бўлган мазали мева терининг силлиқ ва бахмалдек кўринишига ҳисса қўшади, ундаги ёғ безларининг фаоллигини камайтиради.
Сули ёрмаси
Ушбу маҳсулот ҳам магний ва организм учун зарур бўлган клетчаткаларнинг кони. Сули ёрмаси юз териси аҳволининг ёмонлашгани ва ҳуснбузарларда яхши самара беради.
Жигарранг гуруч
Клетчаткага бой бўлган гуручнинг ушбу тури организм, хусусан, терини тозалаш қобилиятига эга.
Форел балиғи
Ушбу балиқ фойдали ёғ кислоталарини ўз ичига олгани ва антибактериал хусусиятга эга экани сабаб ҳам истеъмол қилиш учун тавсия қилинади.
Устрица (денгиз моллюскаси)
Мазкур денгиз маҳсулотида рух моддаси мўл экани сабаб дерматологлар уни рационга киритиш кераклигини маслаҳат беради.
Қовоқ уруғи
Юздаги ҳуснбузарлардан қутилиш учун рух моддасига бой қовоқ уруғидан-да арзон ва фойдали маҳсулотни топиш мушкул.
Қора шоколад
Яна бир рух моддасини ўз ичига оладиган қора шоколад антиоксидантларнинг ҳам манбайи ҳисобланади ва унинг меъёрда истеъмол қилиниши тери учун кони фойда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Байден Украина учун Конгрессдан яширинча 24 млрд доллар сўради
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди