08:48 / 22.01.2021
3 406

Товуқ гўштидаги нохуш ҳидни кетказиш усуллари

Товуқ гўштидаги нохуш ҳидни кетказиш усуллари
Фото: Freepik
Музлаткичдан олинган товуқдан ёмон ҳид келиши унинг айниганини билдирмайди. Баъзида салафанга солинган товуқ музлаткич полкасида турса ҳам, димиқиб қолгани сабаб шундай ҳид келиши мумкин.

Товуқ гўштининг ҳидини қандай қилиб кетказиш мумкин?
Таом мазаси ўзгаришига таъсир қилиши мумкинлиги сабаб ҳам пайдо бўлган ҳидни тайёрлашдан аввал бартараф қилиш керак.

Қуйидаги маҳсулотлар ёрдамида ёмон ҳидни бартараф қилиш мумкин:
- Хантал
- Вино сиркаси ёки қизил вино
- Анор шарбати ёки анор соуси
- Маргансовка
- Лимон
- Кардамон, карри, райҳон, ёнғоқ
- Қуруқ мойчечак
- Туз ва шакар
- Саримсоқ
Товуқни оқиб турган муздек сувда ювинг. Яхшилаб ишқаланг, устидаги ёғ қатлами ёмон ҳид чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Бўлакларга бўлинган товуқ бўлагини номига маргансовка солинган сувга солиб қўйинг. 3-4 соат давомида тузли сувга солиб қўйса ҳам бўлади.

Қуритилган мойчечак солинган сувга солиб қўйиш ҳам яхши самара беради. Бунинг учун бир ош қошиқ мойчечакни бир стакан қайнаган сувга ивитиб қўйинг. Кейин эса аралашмани 1 литр совуқ сувга аралаштиринг. Ёқимсиз ҳид анқимаслиги учун товуқ гўштини пергамент (ёғ шиммайдиган) қоғозга ўраш, устидан тузли сувга солинган сочиққа ўраб қўйиш керак.

Ҳар бир товуқ бўлагига хантал суртиб, уни идишга солинг. Устидан плёнка ёпиб бир неча соатга музлаткичга қўйинг. Шунингдек, туз ёки шакар ҳам яхши ёрдам беради. Товуқ бўлакларини туз билан яхшилаб ишқалаб, 2 соатдан кейин яхшилаб ювиб ташланг.

Товуқ бўлакларини майдаланган саримсоқ ва туз билан аралаштириш ҳам яхши самара беради. Мурч қўшилса, натижа янада яхши бўлади. Аралаштириб 2 соатга музлатгичга қўйиш керак. Қолаверса, маринад қилиш орқали ҳам гўшт ҳидини кетказиш мумкин. Бунинг учун зираворлардан ташқари, вино сиркаси, лимон ишлатиш мумкин. Туз қўшишни ҳам ёддан чиқарманг. Аралашмани 2-3 соатга музлатгичга қўйинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Товуқ гўштидаги нохуш ҳидни кетказиш усуллари