Фото: Getty Images
Баъзи маҳсулотлар таркибидаги моддалар бош оғриғини келтириб чиқарувчи омил бўлиши мумкинлиги исботланган. Баъзилар учун мигрендан халос бўлишда бир ёки икки нарсадан воз кечиш етарли бўлиши мумкин, кимдир учун ушбу маҳсулотлардан воз кечиш ёрдам бермайди ва кимдир бу маҳсулотларни ҳар куни истеъмол қилса ҳам умуман бош оғриғига дуч келмайди.
Қисқаси, ҳаммаси одамнинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиқади. Аммо қуйидаги маҳсулотлардан ўзингизни чекласангиз, вазият ўзгариш-ўзгармаслигини билиб олишингиз мумкин.
Кофеин
Рўйхатдаги баҳсли маҳсулот бу — кофеин. Чунки у ҳам бош оғриғини қолдиради, ҳам бунга сабаб бўлиши мумкин. Қандай бўлишини тушунтириб берамиз. Бош оғриса, қаҳва ичасиз ва оғриқ ўтиб кетади. Аммо узоқ вақт давомида, масалан, кунига уч финжон қаҳва ичсангиз-у, бирданига бир финжон билан чекланишга қарор қилсангиз, бош оғриғидан қутулолмайсиз. Шунинг учун кўп қаҳва ичиш тавсия этилмайди: кофеинга қарамлик нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.
Спиртли ичимликлар
Мигрен спиртли ичимликларни ичиш жараёнида эмас, балки эртаси куни пайдо бўлиши мумкин, аммо бу вазиятни ўзгартирмайди. Касалликнинг пайдо бўлиши спиртли ичимликлар таркибидаги турли хил минерал ва органик моддаларга боғлиқ.
Цитрус мевалар
Бу касаликка олиб келувчи кенг тарқалган сабаблардан бири эмас, аммо инкор қилиб бўлмайдиган жиҳат ҳам бор. Баъзи одамларда цитрус меваларнинг юқори кислоталилиги мигренни келтириб чиқариши мумкин.
Глутамат натрий
Биз ҳар доим эсдан чиқарадиган мигрен қўзғатувчилардан бири. Глутамат натрий — таъмни кучайтирувчи восита, ҳозирда деярли соуслардан тортиб ширинликларгача қўшилади. Ушбу модда асаб тизими ва мигренни қўзғатадиган моддалардан ташкил топган. Ҳозирда глутаматдан фойдаланмасликнинг деярли имкони йўқ, лекин унинг истеъмолини камайтириш мумкин. Фақат маҳсулот ёрлиқларини диққат билан ўқинг ва иложи борича овқатни табиий нарсалардан тайёрлашга ҳаракат қилинг. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Қидирувдаги машинага бошқа авторақам тақиб юрилгани маълум бўлди
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди