Фото: «Zhurnal.beauty-shop.ru»
Ўз соғлиғини яхшилаш учун аёлларга темир, лецитин, клетчатка ва йодга бой озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, С ва Е витаминларини истеъмол қилиш тавсия этилади. Бу ҳақда 8 март куни россиялик мутахассис Маргарита Макуха маълум қилди.
Шу тариқа, аёлларга ёғсиз мол гўшти, жигар, ясмиқ, какао, денгиз ўтлари ва кунжутни истеъмол қилиш маслаҳат берилади — бу маҳсулотлар таркибида темир бисёр.
«Aёллар таомномаси ўзига хос хусусиятларга эга — улар муайян миқдордаги витамин ва минералларга эҳтиёж сезади. Темирга бой озиқ-овқат маҳсулотларини тановул қилиш лозим. Улар анемия ривожланишига йўл қўймайди ва юрак-қон томир тизими фаолиятини қўллаб-қувватлайди», — дейди шифокор-диетолог.
Шунингдек, аёлларга ёғ кислоталарига бой денгиз балиқларини истеъмол қилиш тавсия этилади. Улар гормонларнинг нормал синтезига ёрдам беради ҳамда тери ва сочнинг соғлом ва гўзал бўлишини таъминлайди.
Аёл саломатлиги учун яна бир муҳим элемент йод ҳисобланади. У денгиз ўтлари, қисқичбақа, кальмар ва фейхоа таркибида мавжуд. Ушбу маҳсулотлар нафақат организмдаги метаболик жараёнларни яхшилайди, балки саратон касаллигига қарши профилактик таъсир кўрсатади.
Жинсий гормонларнинг нормал ишлаши учун аёллар таомномасига тухум ва ўсимлик ёғи бўлиши керак — уларнинг таркибида лецитин бор. C ва Е витаминларини цитрус мевалар, исмалоқ ва гречихадан олиш мумкин.
Бўлғуси оналарнинг таомномасида фолат кислотаси бўлиши керак — у жигар, исмалоқ, ёнғоқ, фундук, ёғли творог таркибида мавжуд. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида қандай натижадар қайд этилди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди