Яхши ухлаш учун ягона қоида мавжуд эмас. Бироқ мутахассислар тунги дам олишга нима халақит бериши мумкинлигини аллақачон аниқлашган. Бу биз унча аҳамият бермайдиган одатлардир. Улардан қандай қутулиш кераклиги ҳақида тўхталамиз.
Қаҳва ичиш
Фото: Getty Images
Кундузи ичилган бир финжон қаҳва ёки чой тунги уйқуга таъсир қилмайди деб ўйласангиз, адашасиз. Чунки кофеин таъсири 6-8 соатни ташкил қилади. Кўпчилик кечаси кундузи ичилган қаҳва таъсири остида ухлайди, аммо уйқу сифати яхши бўлмайди.
Мутахассислар қаҳва таркибидаги кофеин таъсири камида ярмига камайиши учун тушдан кейин қаҳва ичмасликни маслаҳат беради.
Ухлашдан олдин жисмоний машқ қилиш
Фото: Getty Images
Бу одат ухлашни қийинлаштиради. Шифокорларнинг таъкидлашича, жисмоний машқлар танани юқори тайёргарлик ҳолатига келтиради. Бундай машқлар гормонлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиради ва тана уйқу ҳолатига қайтиши учун вақт талаб этилади. Шунинг учун камроқ интенсив ҳаракатлардан иборат машқларни танлаш тавсия этилади.
Телефон билан ухлаш
Фото: Getty Images
Мобил қурилмангизни ётоғингиз ёнига қўйиш одати нафақат уйқуга, балки ҳаёт сифатига ҳам зарар етказади. Янгиликларни варақлаш ва соатлаб саҳифаларни текшириш васвасани кучайтиради. Натижада эртаси куни қувват камайиб, кайфият тушиб кетади.
Мутахассислар телефонни узоқроққа қўйишни, иложи бўлса, ётоқхонада қолдирмасликни тавсия қилади. Бунинг ўрнига китоб ўқишингиз, ҳикоя ёки мусиқа тинглашингиз мумкин.
Кундузи мизғиб олмаслик
Фото: Getty Images
Шифокорларнинг фикрига кўра, стресс вақтида организм қўшимча кортизол ишлаб чиқаради. Шу сабабли ҳам кун давомида бироз мизғиб олиш организм учун ҳам, иш фаолияти учун ҳам яхши самара беради.
Агар тунги уйқу мунтазам равишда беҳаловат бўлса, кун давомида 10 дақиқа сайр қилинг ёки медитация ёрдамида дам олинг.
Кеч ухлаш ва уйғониш
Фото: Getty Images
Кун тартибига амал қилмаслик соғлиққа таъсир қилмай қолмайди. Кеч ухлаш уйқу ҳолатига зарар етказиши ва сифатини ёмонлаштириши мумкин. Бундай бўлмаслиги учун кун тартибингизда бўш вақтга ҳам жой қолдиринг — бу вақт дам олиш ва ётишга тайёргарлик кўриш учун етарли бўлсин.
Етарли миқдорда сув ичмаслик
Фото: Getty Images
Танада суюқлик етишмаслиги ҳам ухлашни қийинлаштиради. Спиртли ичимлик ичилганда эса организм сувсизланиб, киши тунда ҳожатга бориш истаги ва кучли чанқоқдан уйғониши мумкин.
Мутахассислар кун давомида етарлича суюқлик ичишни ва ётишдан камида уч соат олдин спиртли ичимликлардан сақланишни маслаҳат беради.
Уйқу олдидан бошқа ишлар билан шуғулланиш
Фото: Getty Images
Кўпчилик ухлаш олдидан ётоқхонада баъзи ишлар билан шуғулланади — ишлайди, телевизор кўради ва ҳатто кечки овқат ҳам ейди. Бу эса тана ва онгнинг уйқуга тайёрланишига халақит беради. Ётоқхонага фақат ухлаш учун кириш лозим.
Бунинг учун ётоқхона пардалари ёруғликни тўсадиган матодан бўлиши лозим. Шу тарзда хонага тушадиган табиий ёруғликни ва бу хонада ўтказадиган вақтингизни чеклашингиз мумкин. Қуёш нурлари уйқуни бузади, қоронғилик эса мелатонин ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Шунинг учун хона қанчалик қоронғи бўлса, шунчалик тез уйқуга кетиш ва мия дам олиши учун шароит яратилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Германия йил охиригача Украинага яна иккита ИРИС-Т ҳаво мудофаа тизимини етказиб беради
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди