20:20 / 14.03.2021
1 846

Аллергияни шамоллашдан қандай фарқлаш мумкин?

Аллергияни шамоллашдан қандай фарқлаш мумкин?
Фото: Freepik
Баъзи симптомлар ўхшаш бўлгани билан аллергия ва шамоллашни бир-биридан ажратиб турадиган фарқлар ҳам йўқ эмас. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам аниқ ташхис қўйиш ва даво чораларини бошлаш учун шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Қичима: Аллергия
Кўз, бурун, қулоқ ёки томоқнинг қичиши аллергияга хос энг кўп тарқалган симптом саналади. Қичимани аллергия фаоллигида организмдан ажраладиган гистамин келтириб чиқариши мумкин. Шамоллашда эса ушбу симптом кузатилмаслиги керак.

Симптомларнинг давомийлиги: Аллергия
Тумов, кўзнинг ёшланиши каби симптомлар уч-беш кун давомида ҳам кучсизланмаса, сизда аллергия борлиги эҳтимоли катта. ЎРВИнинг фаоллиги одатда ҳафта давомида ўтиб кетади. Аллергия эса аллерген таъсири тўхтамагунича сиз билан бўлади.

Кўз ёшланиши: Аллергия
Грипп ёки бошқа ЎРВИ касалликларида ҳам кўз ёшланиши мумкин, лекин бу ҳолат биринчидан, асосан тана ҳароратининг баландлиги ва томоқ оғриғи билан бирга кузатилади, иккинчидан эса бир неча кун давомида ўтиб кетади. Агар ҳеч қандай бошқа симптомлар кузатилмайдиган бўлса, сизда аллергия экани аниқ. Шифокорлар кўзни тоза сув билан тез-тез ювиб туриш, аллергияда қўлланадиган кўз томчиларидан фойдаланиш, шунингдек, иложи борича қўл билан камроқ тегиниш кераклигини таъкидлайди.

Тана ҳароратининг кўтарилиши: Шамоллаш
Асосан баҳорда кузатиладиган аллергия камдан-кам ҳолларда тана ҳароратининг кўтарилиши билан намоён бўлади. Ҳарорат билан бирга кузатилган тақдирда эса касаллик ўтиб кетган, эшак еми ёки шишлар кузатилаётган бўлади ва уларни пайқамасликнинг иложи йўқ. Аммо вирусли касалликлар деярли ҳамма вақт тана ҳароратининг кўтарилиши билан намоён бўлади: бу йўл билан организм инфекцияга қарши курашади. Шу сабабдан ҳам шифокорлар тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилмагунича, уни туширишга ҳаракат қилмаслик кераклигини таъкидлайди.

Мавсумийлик: Аллергия
Мавсумийлик вирусли касалликлардан кўра, аллергияга кўпроқ хосдир. Грипп айниқса, эмланган кишиларда тез-тез такрорланмаслиги мумкин, аллергия билан эса ҳаммаси бошқачароқ. Ҳамиша йилнинг бир вақтида касалликдан азият чекадиган бўлсангиз, сизда аллергия борлиги эҳтимоли катта.

Томоқ оғриши: Шамоллаш
Аллергияни вирусли касалликлардан ажратиб турадиган яққол белги томоқ оғриши ҳисобланади. Нафас йўли касалликларида томоқда оғриқ ва яллиғланиш кузатилади, аммо аллергияда эмас.

Мушакларнинг оғриши: Шамоллаш
ЎРВИга хос яна бир кенг тарқалган симптом мушакларнинг оғриши ва зирқираши ҳисобланади. Бу ҳужайраларнинг инфекция билан курашиши натижасида юз беради, аллергияда эса бу ҳолат кузатилмайди.

Тошма тошиши: Аллергия
Аллергия ҳамма вақт ҳам тошма тошиши билан кузатилмайди. Аммо тошма пайдо бўладиган бўлса, бу вирус эмаслигига ишончингиз комил бўлсин. ЎРВИ ҳеч қачон қичийдиган тошмани келтириб чиқармайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Аллергияни шамоллашдан қандай фарқлаш мумкин?