Фото: «wday.ru»
Бош айланишининг жуда кўп сабаблари мавжуд бўлиб, у юрак қон-томир, эндокрин тизим касалликлари, асаб ва руҳий хасталиклар билан юзага келиши мумкин. Кўпинча бу аломат мияда кислород етишмовчилиги, хавотир ҳисси, анемия, юрак фаолиятининг бузилиши ва қонда шакар миқдорининг ортиши билан намоён бўлади. Бош айланиши умуртқа артерияларининг атеросклеротик шикаст туфайли торайиши ҳамда пасайиши натижасида пайдо бўлади. Агар ушбу муаммо мунтазам равишда кузатилса, невропатологга мурожаат қилиш керак. Даволаш ишлари эса тиббий ҳолатга қараб, буюрилади.
Хуружнинг энг кенг тарқалган сабаблари:
Хавотир, депрессия, қўрқув (психоген бош айланиши). Бундай ҳолатда нима қилиш мумкин? Албатта, энг аввало, психотерапия ва терапия талаб этилади. Бунинг учун шифокор кўригидан ўтиш зарур.
Умуртқа бўйни остеохондрози. Асосан муаммо қон айланиши билан боғлиқ бўлади. Шифокор тавсиясига кўра, ушбу ҳолатда дори ҳамда машқлар терапияси керак бўлади.
Ҳомиладор аёлларда бош айланиши. Ушбу аломатнинг кузатилиши табиий ҳолат. Хуруж кўпинча гипотония ва қонда глюкоза концентрациясининг пасайиши билан боғлиқ. Одатда бунинг учун даволаниш шарт эмас. Хуруж вақтида иссиқ ширин сув ёки чой ичиш тавсия этилади. Ҳомиладор аёллар эса уни доимо ўзи билан олиб юриши мумкин.
Артериаль гипертензия. Хуруж миянинг пастки қисмида қон таъминоти бузилиши туфайли юзага келади. Кўпинча ушбу аломатдан сўнг қон босимининг кескин пасайиши кузатилади. Биринчи навбатда артериал босимнинг тушиб кетишига йўл қўймаслик керак. Шунингдек, гипертензия ҳолатини барқарорлаштиришга мўлжалланган дори миқдорини мустақил равишда ўзгартириш мумкин эмас.
Мияда ўсимта. Аломат бош оғриғи билан биргаликда кузатилади. Бунинг учун мияни компьютер томографиясида текшириш ва талаб қилса, жарроҳлик амалиётини ўтказиш ҳақида ҳам ўйлаб кўриш мумкин.
Юрак уришининг бузилиши. Хуруж ҳатто ҳушдан кетишга ҳам олиб келади. Бунинг учун ҳар куни электрокардиограмма мониторингини ўтказиш ва шифокор назорати остида юрак стимулятори ўрнатилиши ҳам мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...