Samsung Galaxy S27 флагманлари учун дисплейлар ишлаб чиқаришни бошлади

2 дақиқа ўқиш952
Samsung Galaxy S27 флагманлари учун дисплейлар ишлаб чиқаришни бошлади

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси ўзининг бўлажак флагман смартфонлари туркуми — Galaxy S27 учун дастлабки компонентларни ишлаб чиқариш жараёнини бошлаб юборди. ЗДНет нашрининг саноатдаги манбаларга таяниб хабар беришича, айрим эҳтиёт қисмларни тайёрлаш ишлари аллақачон сентябрь ойидаёқ бошланган бўлиб, октабр ойининг ўрталаридан бошлаб эса ушбу жараён сезиларли даражада кенгайтирилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Маълум қилинишича, Samsung Дисплай бўлинмаси октабр ойида янги авлод смартфонлари учун OLED-панелларни оммавий ишлаб чиқаришни бошлаши лозим. Саноат доираларидаги маълумотларга кўра, компаниянинг йиллик режаси Galaxy S27 оиласи учун 47–48 миллион дона OLED-паннел етказиб беришни назарда тутади. Бу кўрсаткич ўтган авлодвакиллари учун мўлжалланган режамдан қарийб 10 фоизга кўпдир.

Янги туркум ва дисплей ҳажмлари

Ҳозирги маълумотларга кўра, Samsung Дисплай компаниянинг янги Galaxy S27 Pro модели учун ҳам алоҳида режалар тузган. 2026-йилнинг охиригача ушбу модел учун 2–3 миллион дона, 2027-йил давомида эса яна 4–5 миллион дона панел ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Ушбу қадам жанубий кореялик технология гигантининг бозор талабини тўлиқ қондиришга қаратилган муҳим стратегик қадамларидан бири ҳисобланади.

Тарқатилган тахминларга кўра, келгусида тақдим этилиши кутилаётган базавий Galaxy S27 6,27 дюймли экран билан жиҳозланади. Шунингдек, Galaxy S27+ модели 6,66 дюйм, янги тақдим этиладиган Galaxy S27 Pro 6,47 дюйм ҳамда линиянинг энг илғор вакили Galaxy S27 Ultra эса 6,89 дюймли дисплейга эга бўлиши кутилмоқда.

Харажатларни назорат қилиш ва бозор стратегияси

Смартфонлар қатори кенгайишига қарамасдан, Samsung янги қурилмаларнинг тан нархини қатъий назорат қилишни мақсад қилган. Ушбу мақсадга эришиш учун компания Galaxy S27 моделларида олдинги авлод — Galaxy S26 учун мўлжалланган айрим компонентлардан такроран фойдаланиши мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай ёндашув хотира микросхемалари нархининг глобал миқёсда ошиб бораётгани фонида жуда қўл келади.

Линиянинг тўртта моделгача кенгайтирилиши асосий рақобатчи Apple компаниясининг ҳаракатлари билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Манбаларга кўра, рақобатчи iPhone смартфонларини тақдим этиш вақтини йил давомида турли даврларга бўлиш стратегиясига ўтмоқда. Шу сабабли, Samsung турли хил нарх сегментларида муваффақиятли рақобат олиб бориш учун кенгроқ маҳсулотлар қаторига эга бўлиши талаб этилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?