18:43 / 26.03.2021
3 708

Кейин кеч бўлади: Тромб пайдо бўлаётганидан дарак берувчи 7 симптом

Кейин кеч бўлади: Тромб пайдо бўлаётганидан дарак берувчи 7 симптом
Фото: Freepik
Қоннинг ҳадда ортиқ қуйилиши туфайли пайдо бўладиган тромб инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли. Айнан шу сабаб ҳам унга хос симптомларни вақтида пайқаш ва шифокорга мурожаат қилиш муҳим саналади.

Оёқларда томир тортишиши
Маълум бўлишича, оёқларида тромб бўлган беморлар аввалроқ томир тортишиш кузатилганидан шикоят қилган. Бу ҳолат сизда ҳам кузатиладиган бўлса, шифокорга мурожаат қилинг.

Оёқларда санчиқ
Оёқ ва қўлларнинг бир ёки иккисида санчиқ кузатиладиган бўлса, мутахассис кўригидан ўтиши керак. Чунки бу тромбга хос классик симптом ҳисобланади.

Тери рангининг оқариши
Тромб қон циркуляциясини қийинлаштиргани сабаб ҳам терининг айрим қисмларида оқариш кузатилади. Агар бир оёғингизда бошқасидан кўра оқариш кузатиладиган бўлса, шифокорга мурожаат қилинг, чунки бу саломатлигингизда муаммо борлигидан дарак бераётган жиддий сигнал бўлиши мумкин.

Тери ҳароратининг ўзгариши
Саломатликдаги мазкур муаммо пайдо бўлаётганидан огоҳлантирувчи белгилардан яна бири тери ҳароратининг ўзгариши ҳисобланади. Қон айланишининг ёмонлашиши сабаб тромб пайдо бўлаётган соҳа атрофидаги ҳарорат совуқ ёки иссиқ бўлиши мумкин.

Белда оғриқ
Кўпчилик белида оғриқ кузатилаётган беморлар тромб ривожланаётганидан бехабар бўлади. Аммо аксарият ҳолларда тўпланган қон оғриқ билан намоён бўлади.

Ҳаддан ортиқ тер ажралиши
Юқоридаги бошқа симптомлар билан бирга намоён бўладиган тер ажралиши хавотирланишингизга жиддий сабаб бўла олади. Чунки бу юрак ёки ўпка соҳасида тромб шаклланаётганидан дарак беради.

Нафас қисиши
Нафас қисиши ўпкада тромб ривожланаётганидан огоҳлантирувчи белгилардан бири. Шу сабаб ҳам бундай ўзгариш кузатилганда зудлик билан шифокорга бориш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кейин кеч бўлади: Тромб пайдо бўлаётганидан дарак берувчи 7 симптом