23:23 / 12.04.2021
2 568

Диетолог овқат миқдорини камайтирмасдан озиш усули ҳақида гапирди

Диетолог овқат миқдорини камайтирмасдан озиш усули ҳақида гапирди
Фото: «Yandex»
Aвстралиялик диетолог Пола Норрис овқат миқдорини камайтирмасдан озиш йўллари ҳақида гапирди. Бунинг учун баъзи озиқ-овқат маҳсулотларини калорияси камроқларига алмаштириш керак, деб ёзади «Daily Mail».

Мутахассиснинг фикрича, турли қўшимчалар аралаштирилмаган оддий йогурт сметана ўрнини босиши мумкин. Фойдаси аниқ: 50 грамм йогурт таркибида атиги 30 килокалория, яъни шунча миқдордаги сметанадан 5,6 баравар кам.

Норрис салатлардаги майонездан ҳам сақланишни тавсия этади. Бунинг ўрнига икки ош қошиқ йогурт, бир ош қошиқ Дижон хантали, бир ош қошиқ лимон шарбати, шунингдек, туз ва қалампир қоришмасидан фойдаланиш мумкин. Икки ярим ош қошиқ майонезнинг калорияси 206 килокалорияни ташкил этади. Бу қоришма эса атиги 25 килокалориядир.

Диетолог, шунингдек, чеддер пишлоғи ўрнига пармезан истеъмол қилишни таклиф этади. Пармезан кучлироқ таъмга эга бўлганлиги учун уни икки баравар камайтириш мумкин. 40 грамм чеддерни 20 грамм Пармезанга алмаштириш 45 килокалория тежайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Диетолог овқат миқдорини камайтирмасдан озиш усули ҳақида гапирди