Турли мамлакатлар олимлари баъзи бир озиқ-овқат ва парҳез режимларининг юрак-қон томир касалликлари ва ўлим хавфи билан боғлиқлигини исботлаган кенг кўламли тадқиқотлар ўтказганлар. Тадқиқот натижалари BMC Medicine журналида чоп этилган.
Оксфорд университети олимлари Австралия ва хитойлик ҳамкасблари билан биргаликда Британиянинг UK Biobank маълумотларини таҳлил қилиб, атроф-муҳит ва овқатланишнинг баъзи касалликларнинг ривожланишига таъсирини ўргандилар. Тадқиқот учун 37 ёшдан 73 ёшгача бўлган 116 мингдан ортиқ Буюк Британия фуқаролари танлаб олинди. Натижада, соғлиққа зарарли таъсир кўрсатадиган иккита умумий овқатланиш тартиби аниқланди.
Биринчисига катта миқдордаги шоколад ва қандолат маҳсулотлари, оз миқдордаги сабзавот ва мевалар билан сариёғ ва оқ нон киради. Ушбу рацион одатда кам таъминланган, спорт билан шуғулланмайдиган, семириб кетган ёки қон босими бор чекувчи эркакларда кузатилган. Ушбу тоифада, ҳатто 60 ёшдан олдин ҳам, юрак-қон томир касалликлари ва ўлим хавфи сезиларли даражада юқори экан.
Иккинчи овқатланиш тартиби шакарли ичимликлар, шоколад ва қандолат маҳсулотлари, шунингдек шакар, консерваларни кўп ва оз миқдордаги сариёғ ва пишлоқ истеъмол қилишни ўз ичига олган. Ушбу рацион асосан аёллар учун хосдир. Уларнинг кўплари чекишмаган ва ҳатто жисмоний фаол ҳаёт тарзини олиб боришган бўлса-да, уларда юқори холестерин, ортиқча вазн, гипертония ва диабет учраган.
Тадқиқот муаллифларининг фикрига кўра, бу натижалар озиқ-овқатга асосланган парҳезни ишлаб чиқишда қўлланилади. Шунингдек, кишиларнинг соғлом овқатланишига ёрдам беради ва шу билан юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа суперклуби Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси трансфери бўйича иш бошлади
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди