18:50 / 07.05.2021
2 191

Мигрендан бутунлай қутулиш учун нима қилиш керак?


Фото: «Домашний очаг»
Бош оғриғининг мунтазам равишда кузатилиши кишини асабий ва агрессив қилиб қўяди. Оғриқни тўхтамаслиги ва ўтиб кетмаслиги руҳий ҳолатга ҳам таъсир қилади. Мигренни даволаш ва ундан халос бўлиш учун шифокор кўрсатмасига биноан дори қабул қилишдан ташқари кундалик одат ва истеъмол маҳсулотларига ҳам эътиборли бўлиш керак.

Кузатинг ва ёзиб боринг
Турли омиллар: ҳид, таъм, овоз ва ҳатто ранглар ҳам мигрен безовта қиладиган кишиларда оғриқ қўзғашига сабаб бўлади. Айнан шу сабаб ҳам шифокорлар мигрен кундалиги тутиш мигрендан аввал ҳамда қилган ишларингиз, истеъмол қилган маҳсулотларингизни қайд қилишни тавсия қилади. Бир неча ойдан кейин мигрен пайдо бўлиш сабабини билиб оласиз.

Кун тартибига риоя қилинг
Мигрен безовта қиладиган кишиларнинг мияси атроф муҳит — ташқи ёки ички ўзгаришларга сезувчан бўлиб қолади. Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, ўз вақтида овқатланилса ва ишлаб, ўқилса, оғриқ қўзғаши ҳам кам кузатилади.

Витаминлар қабул қилишни унутманг
Энг аввало шифокор кўригидан ўтиб, таҳлил топшириш керак, аммо турли тадқиқотларда магний, B2 витамини ва Q10 коэнзим сингари қўшимчалар баъзи беморларда мигрен пайдо бўлишининг олдини олиши аниқланган.

Спорт билан шуғулланинг
Тадқиқотларда югуриш, сузиш, рақс тушиш ва велосипед ҳайдаш сингари спорт турлари билан шуғулланиш оғриқ қўзғаши частотаси ва оғирлик даражасини камайтириши аниқланган. Бунинг учун ҳафта давомида уч марта спорт билан шуғулланиш кифоя. Фақат машғулот қилганда оч бўлмаслик ва сув балансига риоя қилиш керак. Қанд миқдорининг камлиги ёки организмнинг сувсизланиши мигрен келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Кофеиндан тийилинг
Кофеин бош оғришига олиб келадиган энг кўп тарқалган сабаблардан бири саналади. Унинг таъсири оқибатида ҳатто очмаган бўлсангиз ҳам мигрен кузатилиши мумкин. Шу сабаб ҳам меъёрни билиш ва кун давомида икки юз миллилитрдан кўп қаҳва ичмаслик керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мигрендан бутунлай қутулиш учун нима қилиш керак?