10:50 / 08.05.2021
3 799

Саида Раметова операциядан муваффақиятли чиққани ҳақида сўзлаб берди


Туркияда «Мендирман Жалолиддин» сериалида суратга тушаётган вақтида кўкрак саратонига чалинганидан хабар топган актриса Саида Раметова операциядан яхши чиққани ҳамда ушбу касаллик билан қандай курашаётгани ҳақида сўзлаб берди.

«Ҳар бир инсон бу ҳаётда умид билан яшар экан. Ноумид бўлмаслик керак. Олдимизга мақсадлар қўйиб яшаймиз. Мен ҳам мана шундай умидларим, орзуларим, мақсадларим билан қанот қоқаётган қушга ўхшайман. Осмон-у фалакларга учгим келади, тўхтагим келмайди. Шунақа қилиб яшаб келаётган эдим. Ҳозир яна шуни давом эттиряпман. Чунки мана шу касалликда агар мен касалман, десангиз, уйда ўтирсангиз, ҳаммани чарчатсангиз, ёки ҳар куни йиғи-сиғи қилсангиз, энди бўлди, ҳаётдан умидимни уздим, ҳаётда яхши кунларим қолмади, деб ўйласангиз, хато қиласиз.

Энг аввало Аллоҳга таваккал қилиб, кўпга умр бер, кўп қатори бизга ҳам, деб яшашимиз керак. Коронавирусдан опам, қайинсинглим, бошқа дўст-у биродарларимнинг ўлими касаллигимни кучайтириб юборди. Мен табиатан таъсирчанман, ҳамма нарсани юрагимга оламан. Бошида мен ҳам бироз қўрқдим, ўз номи билан жудаям хунук бу касал.

Лекин умид қилсангиз, ҳали мен мухлисларимга керакман, ҳали ижод қиламан, ҳали саҳнага чиқаман, болаларимга керакман, онамга, укамга, опа-сингилларимга керакман, десангиз ва катта-катта мақсадлар билан яшасангиз, Аллоҳни ўзи умр ҳам берар экан. Худога шукур мана, химяларни олдик, операциялардан яхши ўтдик. Албатта, санъатни тарк этмайман, Худо хоҳласа, охирги нафасимгача Аллоҳдан 90-100 га кирай, деб ният қиламан. Ўшангача саҳнани тарк этиш йўқ
», — дейди Саида Раметова.
Аввалроқ актрисанинг ўғли Азиз Раметов онасининг операциядан яхши чиққанини маълум қилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Саида Раметова операциядан муваффақиятли чиққани ҳақида сўзлаб берди