Фото: «Домашний очаг»
Кун давомида узоқ вақт ўтириб ишлаш ёки ўқиш организмда бир қанча касалликлар келиб чиқиши ва умр қисқаришига олиб келиши мумкин.
Бўйнингиз ҳақида қайғуринг
Компьютер ёки ноутбук мониторининг ўртаси иякларингизнинг тўғрисида бўлиши керак. Қолаверса, экраннинг ёруғлиги етарлича эканига ишончингиз комил бўлсин. Ҳа бир соатда ўрнингиздан туриб, бўйин ва умуртқа учун фойдали бўлган машқлар бажаринг.
Депрессиянинг олдини олинг
Американинг профилактик тиббиёт журналида чоп этилган мақолада кун давомида 7 соат ўтирган ҳолда вақт ўтказган ўрта ёшли аёлларда депрессия белгилари кузатилиши маълум бўлган. Айнан шу сабаб ҳам стрессга қарши яхши самара берадиган йога, нафас машқлари, медитация билан шуғулланишни канда қилмаслик, бунинг учун ҳеч бўлмаганда, бир кунда ярим соат вақт ажратиш керак.
Кўпроқ сув ичинг
Жисмоний фаол бўлмаганда инсулин кам ажралади ва қандли диабетнинг келиб чиқиш хавфи юқори бўлади. Кўп сув ичиш энг самаралари профилактика ҳисобланади. Етарлича сув ичилмаганда организмда вазопрессин гормони миқдори кўтарилади бу эса қондаги қанд миқдори кўпайишига таъсир қилади.
Кўпроқ сут маҳсулотлари ва балиқ истеъмол қилинг
Одам қанча камҳаракат бўлса, суяклар ҳам шунчалик мўртлаша бошлайди. Суяк билан боғлиқ муаммолар келиб чиқмаслиги ва турли оқибатларга олиб келмаслиги учун Д витамини ҳамда кальцийга бой маҳсулотлар истеъмол қилиш керак. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...