22:06 / 21.05.2021
3 082

Дазмол қилишда энг кўп йўл қўйиладиган 9 хато


Фото: Getty Images
Ўзингизни бу ишда профессионал ёки ўрганувчи деб билсангиз ҳам, энг кенг тарқалган хатоларни эслаб қолинг.

Қуруқ ҳолда дазмоллаш
Матони намламасдан дазмоллаш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Барчада пуркагич ва буғ дазмоллари бор. Қуруқ ҳолда дазмол қилиш — бефойда, либосингиз сиз ўйлагандек ҳолатга келмайди.

Юпқа матоли кийимларни охирида дазмоллаш
Мато дазмол ҳароратидан куймаслиги учун тескари тартибда — нозик матодан тортиб қалин матога қараб дазмолланг.

Қиздириш
Агар кийим аралаш матодан тикилган бўлса, унинг таркибидаги энг нозик мато бўйича дазмолланг. Шундай қилсангиз, кийимларингиз узоқроқ хизмат қилади.

Дистирланган сувга пул сарфлаш
Бу ортиқча нарса. Оддий ичимлик сувини фильтрдан ўтказиб фойдаланса ҳам бўлади.

Дазмолни тозаламаслик
Дазмол тозалаш учун меламин губка, тозаловчи бўр сотиб олинг (агар хром ёки тефлон қопламасини олсангиз, янада яхши), энг арзон ва осон йўли эса сув томизилган ичимлик содали паста билан тозаланг. Шунда дазмолдаги куйган доғлар либосларингизни зарарламайди.

Дазмолда сув қолиб кетиши
Кунора дазмол қилсангиз ҳам, дазмоллангандан кейин сув идишини бўшатишни унутманг. Биринчидан, дазмолдаги ички йўлларни занг босади. Иккинчидан, сув эскиради. Бунинг натижасида либосларда доғ қолиши мумкин.

Яхши дазмол тахтасидан фойдаланмаслик
Ҳеч қачон пул тежайман деб, арзон доска сотиб олманг. Дазмоллаш учун розетка, шнур ушлагич ва ечилиб кетмайдиган қоплама — одатдагидан бироз қимматроқ туради. Аммо маҳсулот шунга арзийди, фарқни дарҳол сезасиз.

Оддий дазмолдан  кўп фойдаланиш
Агар оилангиз катта, кийимларингиз кўп бўлса, дазмол билан махсус буғ мосламасини харид қилинг. Бу ишингизни олти мартага осонлаштиради.

Ҳаддан ташқари ғижимланган матони дазмоллаш
Камроқ ғижимлар камроқ иш демакдир. Кийимларни яхшилаб силкитиб, кейин дорга илинг. Дазмоллашдан олдин уни қўлларингиз билан бироз текисланг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Дазмол қилишда энг кўп йўл қўйиладиган 9 хато