Фото: Harper’s Bazaar
Йилига бир миллиондан ортиқ инсон юрак касаллиги сабаб вафот этиши кишини хавотирга солади. Шуни инобатга олган ҳолда саломатлик ҳақида қайғуриш, кардиологга бориш, тоза ҳавода вақт ўтказиш, тонгда машқ бажариш ва овқатланишга эътибор бериш керак. Юрак фаолиятига ижобий таъсир қиладиган, узоқ умр кўришга ҳисса қўшадиган маҳсулотлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Сули ва арпа ёрмаси
Таркибида бета-глюкан полисахариди бўлган мазкур маҳсулотлар, айниқса холестерини кўп инсонлар учун фойдали ҳисобланади.
Лосос
Омега-3 ёғ кислотаси бисёр бўлган ёғли балиқ, юрак хуружини олдини олади, ритм меъёрда бўлишини таъминлайди. Шунингдек, қон қуйилиши эҳтимолини камайтириб, яллиғланиш жараёнларини олдини олади.
Кўкатлар
Исмалоқ, кейл карами, салат барги ва бошқа кўкатлар А, C, Э, К витаминлари ҳамда антиоксидантларнинг кони. Айнан шу сабаб ҳам ушбу маҳсулотларнинг истеъмоли организм ва қон-томирлардан токсинларни чиқаради, холестеринни камайтиради.
Ёнғоқ ва уруғлар
Калий, магний ва бошқа минералларга бой мазкур маҳсулотлар қон босимини пасайтириб, юрак-қон томир тизимини меъёрлаштиради.
Авокадо
Ёғ кислоталарининг кони ҳисобланган авокадо инсулинни назорат қилади ва қондаги холестерин миқдорини меъёрлаштиради.
Зайтун ёғи
Зайтун ёғини истеъмол қилиш артериал қон босими триглицеридлар миқдорини пасайтириб, холестеринни камайтиради.
Дуккакли маҳсулотлар
Ясмиқ, нўхат ва бошқа дуккакли маҳсулотлар темир, B гуруҳи витаминлари, магний, рух моддаси ва фосфорнинг кони. Айнан шу сабаб ҳам истеъмолидан кейин триглицерид ва холестерин миқдори, шунингдек, қондаги қанд миқдори меъёрлашади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...