23:27 / 14.07.2021
2 609

Олимлар организм қаришининг иммун «соатлари»ни яратди


Фото: Pixabay
Бак институти ва Стэнфорд университети олимлари қондаги айрим оқсиллар таҳлили асосида инсоннинг биологик ёшини, юрак-қон томир касалликларининг ривожланиш хавфи ва умр кўриш давомийлигини баҳолаш имконини берадиган тизимни яратди. Тадқиқот натижалари Nature Aging журналида эълон қилинган, деб хабар беради «Korrespondent.net».

1000 Immunomes лойиҳаси доирасида мутахассислар 96 ёшгача бўлган 1001 кишининг қон намуналарини ўрганиб чиққан. Уларнинг мақсади сурункали тизимли яллиғланиш белгилари ёшга қараб қандай ўзгаришини аниқлаш бўлган.

Улар иммун қаришнинг алоҳида биомаркерини — CХCL9 хемокинни идентификациялаган. Ушбу оқсил эндотелий томонидан ишлаб чиқарилади ва иммун тизимидаги Т-ҳужайраларни фаоллаштиришга ёрдам беради. Ёши улғайган сари тизимли яллиғланиш ўсиб бориши билан унинг ажралиши ортиб боради, бу охир-оқибат ҳужайранинг қариши ва қон томирларининг дисфункциясига сабаб бўлади.

Бироқ айрим одамларни тизимли яллиғланиш белгилари эртароқ, баъзиларда кечроқ пайдо бўлади.
Олимлар компьютер моделлаштириш ёрдамида қондаги CХCL9 оқсил даражасига асосланган iAge иммун «соатлари» алгоритмини яратишга муваффақ бўлди. Дастур нафақат инсоннинг иммун ва юрак-қон томир тизими ҳолатини баҳолашга, балки унинг келажакда қариш тезлигини олдиндан тахмин қилишга ёрдам беради.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, iAge тизими яллиғланиш юкламасини ўлчайди ва қариш билан боғлиқ кўплаб касалликларни башорат қилади, иммунитетнинг ёшга қараб пасайиши, шунингдек, узоқ умр кўрувчилар ҳақида маълумот беради.
Улар iAge асосида иммунитетнинг пасайиши натижасида ёшга боғлиқ турли касалликлар хавфини аниқлашнинг янги усулини яратиш мумкинлигига ишонмоқда.

Аввалроқ америкалик олимлар инсон умрини 100 йилга қадар узайтириш усулини аниқлаган эди. Маълум бўлишича, инсоннинг узоқ умр кўришига нафақат генлар, балки у яшайдиган жой ҳам таъсир кўрсатади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар организм қаришининг иммун «соатлари»ни яратди